Қайднома

Қидирув

Япония Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди

Япония Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди

  07.01.2022 22:42
  0
  272
Япония Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг 2022 йилдаги дастлабки ўйини – Японияга қарши ўртоқлик учрашуви бекор бўлди.  ЎФА хабарига кўра, Япония футбол ассоциацияси мамлакатдаги коронавирус бўйича вазият сабабли Токиодаги ўйин бекор қилингани ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциациясига маълум қилган.

«Дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол федерацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди», - дейилади ЎФА хабарида. 

Маълум қилинишича, айни вақтда ЎФA мутахассислари ва Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штаби январь ойида бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.

Японияга қарши ўйин қолдирилган бўлса-да, Сречко Катанец шогирдларининг 2022 йилги режа бўйича иккинчи учрашуви – Янги Зеландияга қарши баҳс 1 февраль куни Дубайда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Катанец қўл остида 4та ўртоқлик ўйинида 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини (84) сақлаб қолди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz