Forbes талқини бўйича айтсак, Криштиану Роналду дунё миқёсида 2021 йилнинг энг сердаромад футболчисига айланди. Айтиш жоиз, бундан олдин 3 йил давомида Лионель Месси 1-ўринда қайд этилганди. Forbes бу сафар рўйхатни клублар, футболчилар агентлари, уларнинг тижорат ҳамкорлари ва таниқли экспертлар тақдим этган маълумотлар асосида шакллантирди. Бунда барча кўрсаткичлар доллар қийматида кўрсатилган. Яна бир изоҳ: 2021|2022 йиллар мавсуми учун белгиланган моош (солиқ тўловларидан олдин), бонус ва мукофот пуллари эътиборга олинган. Трансфер учун комиссион тўлов эса умумий суммага қўшилмаган.
1. Криштиану Роналду — 125 млн. доллар
Клуби: «МЮ»
Мамлакати: Португалия
Ёши: 36
Маош ва бонуслар: 70 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 55 млн. доллар
Факт: Криштиану Роналду - фаолияти давомида жами даромади миқдорини 1 миллиард долларга етказган тарихдаги биринчи футболчи.
2. Лионель Месси - 110 млн. доллар
Клуби: «ПСЖ»
Мамлакати: Аргентина
Ёши: 34
Маош ва бонуслар: 75 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 35 млн. доллар
Факт: Лионель Месси Париж клубида «Барселона»дагига нисбатан анча кам маош олмоқда. Шунга қарамай, у ҳамон дунё бўйича энг сердаромад икки футболчидан биридир.
3. Неймар - 95 млн. доллар
Клуби: «ПСЖ»
Мамлакати: Бразилия
Ёши: 29
Маош ва бонуслар: 75 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 20 млн. доллар
Факт: Неймар Nike билан ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатиб, Puma компанияси қаноти остига ўтди. Ўртада кўп йиллик битим бор. Демак, реклама ҳаракатлари тушуми нақд...
4. Килиан Мбаппе - 43 млн. доллар
Клуби: «ПСЖ»
Мамлакати: Франция
Ёши: 22
Маош ва бонуслар: 28 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 15 млн. доллар
Факт: 2021 йили FIFA 22 муқоваси учун яна Мбаппе сурати танлангани маълум бўлди. Бундан олдин тарихда биргина Криштиану Роналду (FIFA 18 ва FIFA 19) қаторасига 2 йил илова муқовасига тушганди.
5. Муҳаммад Салоҳ - 41 млн. доллар
Клуби: «Ливерпуль»
Мамлакати: Миср
Ёши: 29
Маош ва бонуслар: 25 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 16 млн. доллар
Факт: яқинда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, Салоҳ «Ливерпуль» сафига қўшилганидан буён Ливерпуль шаҳрида нафратга асосланган жиноятлар сони 16 фоизга, клуб мухлислари томонидан ёзиладиган антимусулмонча «твит»лар миқдори эса 50 фоиз (бошқа жамоалар фанатлариникига нисбатан)га камайибди.
6. Роберт Левандовски — 35 млн. доллар
Клуби: «Бавария»
Мамлакати: Польша
Ёши: 33
Маош ва бонуслар: 27 млн. доллар
Реклама кампанияси тушуми: 8 млн. доллар
Факт: Левандовски яқинда RL9 бренди остида кийим-кечакларни савдога чиқара бошлади. У шунингдек, Nike, Huawei ва Head&Shoulders брендлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
7. Андрес Иньеста — 35 млн. доллар
Клуби: «Виссел Кобе»
Мамлакати: Испания
Ёши: 37
Маош ва бонуслар: 31 млн. доллар
Реклама кампаниялари тушуми: 4 млн. доллар
Факт: Испания футболи тарихидаги энг совриндор футболчи 2021 йилнинг апрелида, 37 ёшга тўлган куни Япония клуби билан шартномаси муддатини яна 2 мавсумга узайтирди.
8. Поль Погба — 34 млн. доллар
Клуби: «МЮ»
Мамлакати: Франция
Ёши: 22
Маош ва бонуслар: 27 млн. доллар
Реклама кампаниялари тушуми: 7 млн. доллар
Факт: Поль Погба бундан 5 йил олдин Adidas билан шартнома тузганди. 10 йиллик келишувнинг умумий суммаси - 45 млн. доллар.
9. Гарет Бэйл — 32 млн. доллар
Клуби: «Реал»
Мамлакати: Уэльс
Ёши: 32
Маош ва бонуслар: 26 млн. доллар
Реклама кампаниялари тушуми: 6 млн. доллар
Факт: Гарет Бэйл - гольф ихлосманди. У 2020 йилдан TaylorMade бренди остидаги гольф таёқчалари рекламасида иштирок этиш баробарида Adidas, EA Sports, Lucozade ва BT Sport билан ҳамкорлик қилмоқда.
10. Эден Азар — 29 млн. доллар
Клуби: «Реал»
Мамлакати: Бельгия
Ёши: 30
Маош ва бонуслар: 26 млн. доллар
Реклама кампаниялари тушуми: 3 млн. доллар
Факт: Эден Азар футболдан ташқарида McDonald~s, Nike ва Nissan компаниялари билан шартномага эга.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20