Қайднома

Қидирув

ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Энди нишонда - «Интер»

ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Энди нишонда - «Интер»

  09.01.2022 04:40
  0
  299
ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Энди нишонда - «Интер»

Афтидан, Саудия Арабистони спорт империяси қисқа муддатда кен-гаядиган кўринади - Inter-national Business Times хабарига кўра, яқин орада «Интер»да янги хўжайинлар пайдо бўлади. Ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, тез кунда келишув ҳақида ахборот берилади.

*** Саудия Арабистони инвестиция фонди (PIF) 1 миллиард доллар эвазига «Интер» акцияларининг назорат пакетини харид қилади. Айни пайт фақат юридик масалаларни ҳал қилиш қолган, холос.

*** «Интер»нинг ҳозирги эгалари - Хитойнинг Suning корпорацияси - икки йилдан буён инвесторларни қидирмоқда. Чин юрти вакиллари «нерадзуррилар»нинг 70 фоиз акциясига эга, улар клубни 2016 йилда сотиб олишган, бироқ мураккаб молиявий ҳолат туфайли «Интер»га пул сарфлай олмадилар, 2020 йилги чемпионликдан кейин эса етакчиларни - мисол учун, Лукаку ва Ҳакимини сотишга мажбур бўлишди. Антонио Конте ҳам айни сабаб туфайли Милан жамоасини тарк этди - клуб янги футболчилар учун пул ажратишга тайёр эмасди.

*** «Интер» PIF қураётган империяда иккинчи жиддий футбол жамоаси бўлади - яқинда саудияликлар «Ньюкасл»ни сотиб олишганди. Саудия Арабистони футбол оламида муҳим «ўйинчи»лардан бирига айланишни, ушбу бизнесда анча тажриба тўплаб улгурган БАА ва Қатарга («Ман-чес­тер Сити» ва «ПСЖ»ни унутмагандирсиз?) етиб олишни режалаштирган.

*** Саудияликларнинг «Интер»ни харид қилишлари ҳақидаги гап-сўзлар йил аввалида бошланган, аммо Милан жамоаси уларни рад этганди. Suning 10 декабрда ҳам араб инвесторларига доир ҳар қандай музокаралардан ўзини узоқ тутаётганди. Лекин кўринишидан, бўлажак келишув хусусида гаплашишни исташмаган, шекилли.

 

Саудия Арабистонига бундан қандай наф?

Дастлаб PIF давлат фонди эканлигидан бошласак. У мамлакат ҳукуматига тегишли бўлиб, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан бошқарилади. 2009 йили у ўша кезлари Риёд провинцияси губернатори ҳисобланган, отаси Салмоннинг маслаҳатчиси бўлган. 8 йил давомида шаҳзода ҳамда мамлакатдаги асосий шахс мақомигача кўтарилди - қирол Салмон ҳозир 86 ёшда.

Муҳаммад 2017 йили шаҳзода бўлган, ўшандаёқ мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарига айланган, қироллик оиласи атрофида йирик ҳибсга олишларга бош-қош бўлган - коррупцияга йўл қўйганликда айбланиб, 11 нафар шаҳзода қўлга олинган, умумий ҳисобда жиноятчилар сони 500дан ошган. Ушбу иш туфайли шаҳзода ҳукуматнинг учта тармоғи устидан назоратни қўлга олган - собиқ қирол Абдулло фракцияси таъсири йўққа чиққан.

Муҳаммад Саудия Арабис­тони иқтисодиёти диверсификациясини бошқаради - ушбу лойиҳа Vision 2030 деб номланади (шунингдек, уни MBS Vision деб ҳам аташади). Мазкур лойиҳа асосида мамлакатда қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:

а) нефтга боғлиқликни камайтириш;

б) сайёҳларга, хусусан, Европа ва америкаликлар ташрифига янада кўпроқ йўл очиш;

в) асосий тижорий шериклар олдидаги имиджни янада яхшилаш. Айнан Муҳаммад бошқаруви даврида арабистонликлар сайёҳлик визалари беришни йўлга қўйишди - 2018 йилда эса Саудия Арабистонидаги аёлларга автомобиль бошқариш ҳуқуқи ҳам берилди.

Аммо ҳаммаси бир текис эмас - Саудия Арабистони, муайян жиҳатлар бўйича либерализацияни амалга ошираётганига қарамай, инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги сабаб, барибир, кескин танқидларга учрамоқда. 2018 йили журналист Жамол Хашогги ўлдирилгач, қотилликни ташкил этишда айнан бин Салмон айбдор деб топилди, чунки Хашогги уни мунтазам танқид қилган, унинг бошқарув услубини авторитар деб ҳисоблаган.

Шу боис, Vision 2030нинг вазифасига нафақат иқтисодиётни диверсификация қилиш, балки мамлакатнинг жаҳондаги имиджини яхшилаш ҳам киради. Ғарб политология-сида Sportswashing термини мавжуд. Унинг соддароқ таржимаси - «спорт орқали ўзини оқлаш». Саудия Арабистонига тааллуқлилиги айтилаётган авторитар тузумлар Ғарбдаги компания ва клубларга инвестиция киритмоқда, бу эса Ғарбда кучли позицияга эга ҳуқуқ-тартибот ташкилотларида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Хашоггининг ўлими - «Ньюкасл» саудияликлар томонидан сотиб олинган паллада эсланган ягона воқеа эмас.

«Худди «Формула-1», бокс, гольф ёки теннисда бўлгани каби, юқори даражадаги футболга боғлиқлик - обрўсига путур етган шахс ёки мамлакат учун ажойиб воситадир», - деганди Amnesty International директори Саша Дешмукх. Чиндан ҳам, Саудия компаниялари кўплаб ҳомийлик шартномаларига эга. Жумладан, нефть ишлаб чиқариш бўйича давлат монополисти, жаҳондаги энг йирик капитализация соҳиби бўлган Saudi Aramco яқинда Саудия Арабистонига «Формула-1» бос­қичларидан бирини (мавсум-2021даги сўнгги раундлардан бири бўлгани сабаб, чемпионлик пойгасига эътибор жуда катта эди) олиб келди. Бундан олдин эса энг нуфузли автоспортнинг 60 миллион долларлик шартномага эга бош ҳомийларидан бирига айланганди.

Саудияликлар футболда фақатгина «Интер» ва «Ньюкасл» билангина чекланиб қолмоқчи эмаслар. Франция-нинг «Марсель» ҳамда Бразилия топ-клубларидан бири ҳам уларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Буни технология, спорт ва бошқарув бўйича халқаро консультант, Яқин Шарқдаги ўнлаб молия вазирлари билан ҳамкорлик ўрнатган Андреа Дзанон тасдиқлади.

«Ушбу жамоаларни қўлга киритиш Vision 2030 учун муҳим саналган (асосийлар сифатида иқтисодиётнинг 13та сектори танлаб олинган, улар орасида футбол ва туризм ҳам бор) стратегик инвестицияларга ҳам мос тушади. Бу Саудия Арабистони трансформациясининг асосидир», - дейди Дзанон.

Кўриниб турибдики, футбол оламида янги «ўйинчи» пайдо бўлди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz