Қайднома

Қидирув

Ислом Исмоилов эса ПФЛ директорининг мураббийларни муҳокама қилишга ҳаққи йўқ эканини айтди. Ким ҳақ?

Ислом Исмоилов эса ПФЛ директорининг мураббийларни муҳокама қилишга ҳаққи йўқ эканини айтди. Ким ҳақ?

  09.01.2022 09:19
  0
  339
Ислом Исмоилов эса ПФЛ директорининг мураббийларни муҳокама қилишга ҳаққи йўқ эканини айтди.  Ким ҳақ?

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Sports.uz» сайтига берган интервьюсида «Турон» собиқ бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг 18 ёшли футболчига қилган муносабати ҳақида фикр билдирди. 

- Очиғини айтаман, икки мураббийдан хафа бўлдим. Бири Ислом Исмоилов, иккинчиси ҳозирда «Бунёдкор» билан шартнома имзолаган «Нефтчи» U-18 мураббийи. Мен майдонда уларнинг ўзини тутишини ўз кўзим билан кўрдим. Масалан, Ислом. Одам бу даражада бўлиши керак эмас, қайси маънода, U-21 нинг ўйини («Турон» жамоаси назарда тутиляпти) кетяпти, болалар мураббийга ёқаман деб ўйнаяпти. U-18 жамоасидан ўйинчи келибди «Турон»га, у ёш ҳали, жамоага келганидан хурсанд. Мураббий ўйинни бошидан охиригача ўша болани ҳақорат қилди, «Бу қаердан келиб қолган ўзи», «Башарангга унақа, бунақа», деб. 18 ёшли бола ўша ерда синди.

Биз ўтирибмиз, бошқалар ўтирибди, кўп бўлмаса ҳам мухлислар ўтирибди. Шунча одамни олдида у болани ҳақорат қилиб ташлади. Қанақа футболчи бўлади у бола кейин? Кийим алмаштириш хонасида камар билан урмайдими. Қаттиққўллигини бошқа жойда қилсин, лекин ҳаммани олдида ундай қилмаслиги керак. Лобановскийлар ўйин пайтида жим ўтирган, кийим алмаштириш хонасида эса нималар қилмаган... Нима бор ҳаммани олдида «публикага ўйнаб», у боланинг онаси ҳам қолмади, бошқаси ҳам қолмади. «Сени қайтиб бу ерда кўрмай», деди. 18 ёшли бола биринчи марта келди, нима кутяпсан ундан. Мураббийларга омад тилайман, маслаҳатим, ҳеч қачон ўз шогирдига бундай муносабат қилиши керак эмас. Орқадан гапириш бўлмасин, ўзига ҳам етиб борсин деб шу фикрни айтяпман.

Диёр Имомхўжаев, ПФЛ директори

Диёр Имомхўжаевнинг сўзларига жавобан мураббий Ислом Исмоилов Facebook саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди

- Биз мураббиймиз, футболчиларни қаердадир сўкамиз, уришамиз, қаердадир мақтаймиз. Уларни психологиясини акамиздан яхши билсак керак ҳар ҳолда. Кимгадир яхши гап ёқади, кимгадир қаттиққўл муносабат. Қачон кўзлари билан кўрибдиларки, бунчалик ишонч билан гапирибдилар. Диёр Имомхўжаев шу фикрлари билан яна бир марта яхши мутахассис эмаслигини кўрсатиб берди. Шунчалик, ақллари сиғмай кетаётган бўлса, балчиққа ботиб кетган лигаларини тозалаш ҳақида бош қотирсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Буни мураббийларни муҳокама қилишга ҳаққи йўқ!

Ислом Исмоилов

Эслатиб ўтамиз, Ислом Исмоилов 2021 йилнинг март ойида Суперлиганинг 2-тури доирасида «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳсдан сўнг «ўйин бермаётган ҳакамлар»га чора кўришни талаб қилганди. Май ойида эса Исмоилов ўз аризасига кўра «Турон» жамоасидан истеъфога чиқди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz