Қайднома

Қидирув

Бергвейн «Тоттенхэм»дан кетади

Бергвейн «Тоттенхэм»дан кетади

  11.01.2022 08:16
  0
  151
Бергвейн «Тоттенхэм»дан кетади

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Стивен Бергвейн қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Голландиялик футболчининг хизматларига бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо твиттерда хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Бергвейн учун аллақачон таклиф билан чиққан жамоалар орасида футболчининг тўлиқ трансферига қизиқаётган «Аякс» ҳам бор. Бироқ томонлар битим бўйича ҳалигача келишмаган. Бергвейн 2020 йилнинг январь ойида «ПСВ»дан 30 миллион евро эвазига «Тоттенхэм»га ўтган эди. Бу мавсумда голландиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 12 ўйинда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Бергвейннинг шартномаси 2025 йилда тугайди, Трансфермаркт футболчининг бозор нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz