Қайднома

Қидирув

Альварес Европада талаш...

Альварес Европада талаш...

  11.01.2022 09:18
  0
  203
Альварес Европада талаш...

Италиянинг «Ювентус» ва «Милан» клублари «Ривер Плейт» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг агенти билан музокара олиб боришди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Италияда футболчига «Ювентус» ва «Милан»дан ташқари «Фиорентина» ҳам қизиқмоқда, бироқ Алвареснинг агенти Фернандо Хидалго футболчининг дастлабки икки клубдан бирига ўтишини истамоқда. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчига Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам алоқага чиқди. Олдинроқ «МЮ» футболчи учун товон пулини тўлашга тайёр экани хабар қилинганди. 21 ёшли Алварес Аргентина чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У турнирнинг 21 учрашувида 18та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди. Алвареснинг шартномаси 2022 йилнинг декабрида якунига етади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz