Қайднома

Қидирув

Кьеза учун мавсум тугадими?...

Кьеза учун мавсум тугадими?...

  11.01.2022 12:27
  0
  174
Кьеза учун мавсум тугадими?...

«Ювентус» ҳужумчиси Федерико Кьеза Италия чемпионатининг 21-тури доирасидаги «Рома»га қарши ўйинда (4:3) жароҳат олди, деб хабар беради DAZN.

Манбанинг хабарига кўра, футболчининг тиззасидаги хоч боғлами ёрилган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда футболчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Футболчининг ҳолати яқин вақтда маълум қилинади. Шунингдек, жароҳат олганидан сўнг, у мустақил ҳаракатлана олмади. Кьеза 32-дақиқада алмаштирилди. Унинг ўрнига Деян Кулушевски майдонга тушди. 24 ёшли италиялик жорий мавсумда жамоа сафида барча турнирларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz