Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос келажаги ва клуб билан 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтириш ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Шартномани охирги марта янгилашда мен атайлаб шу муддатни танладим - унинг тугаши вақтида мен 33 ёшда бўламан, бу кейинги нима қилиш ҳақида ўйлаш учун яхши ёш. Мен бу ҳақда ўйламайман, клуб билан муносабатларим яхши. Мен уларни ҳеч нарсага алмаштирмайман ва бу муносабат ўзаро деб ўйлайман. Фаолиятимни «Реал»да якунламоқчиман. Кўрамиз, бу 2023 йилда бўладими ёки бир неча йилдан кейин. Мен ҳали ҳам яхши формадаман. Албатта, сиз танангизни тинглашингиз ва ўзгаришларга мослашингиз керак. Шунингдек, ўйнашни давом эттириш учун сизда хоҳиш бўлиши керак», - дея Крооснинг сўзларини келтиради Marca Sky Sport Deuschland нашрига таяниб.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20