Қайднома

Қидирув

Коутиньо 23-рақамни танлади

Коутиньо 23-рақамни танлади

  12.01.2022 12:27
  0
  193
Коутиньо 23-рақамни танлади

Англия клуби расмий сайти хабарига кўра, «Барселона»дан «Астон Вилла»га ўтган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутино Бирмингемга етиб келди.

Манбага кўра, футболчи аллақачон клубнинг машғулот базасига ташриф буюрган. Шунингдек, бразилиялик футболчи «Астон Вилла»да қайси рақамда ўйнаш бўйича ҳам қарор қабул қилди. Коутиньо орқасида 23-рақам билан ўйнайди. Олдинроқ Коутиньо 15 январь куни бўлиб ўтадиган «Манчестер Юнайтед» билан АПЛнинг 22-тур учрашувида «шерлар» сафида дебют қилиши мумкинлиги малум бўлганди. Оммавий ахборот воситаларида футболчи билан тузилган битимда қайтариб сотиб олиш опцияси борлиги ҳақида хабар берилган. «Барселона» бразилиялик футболчининг маошининг бир қисмини тўлайди. Эслатиб ўтамиз, «Астон Вилла» бош мураббийи Стивен Жеррард ва Коутиньо «Ливерпуль»да бирга ўйнашган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz