Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" янги мураббий қўл остидаги илк машғулотини олиб борди

"Пахтакор" янги мураббий қўл остидаги илк машғулотини олиб борди

  12.01.2022 07:24
  0
  278

«Пахтакор» жамоаси янги бош мураббийини расман эълон қилди. Шимолий Македониядан бўлган мутахассис жамоани бошқаради. 

«47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клубимиз ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин», - дейилади клуб хабарида.

Войнески Шимолий Македонияда турли тоифадаги ёшлар жамоаларида узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда «Элазигспор», «Генчлербирлиги», «Газиантепспор» ва «Ризеспор» клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019 йил Словакиянинг «Серед» клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан тизимни йўлга қўйиш орқали яхши ишлаган мутахассис сифатида баҳоланади.

Аввалроқ, клуб Питер Ҳюистра билан келишув узайтирилмагани ва нидерландиялик мураббий билан хайрлашилгани ҳақида хабар берилганди. "Шерлар"нинг кечаги машғулоти янги бош мураббий Славче Войнески бошчилигидаги дастлабкиси бўлди. 

Славче ВОЙНЕСКИ
Туғилган санаси: 1974 йил 28 апрель.
Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЕФА «Про» лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 «Металлург» Скопье (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония U-17, U-18, U-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 «Элагигспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 «Генчлербирлиги» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 «Газиантепспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 «Ризеспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 «Серед» жамоаси бош мураббийи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz