Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоамиз Дубайда йиғин бошлади

Миллий терма жамоамиз Дубайда йиғин бошлади

  12.01.2022 08:46
  0
  200
Миллий терма жамоамиз Дубайда йиғин бошлади

Ўзбекистон миллий жамоаси Бирлашган Араб Амирлигида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлашди.

«Миллий жамоа футболчилари Дубайдаги йиғинга жўнаб кетишдан олдин Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика фан ва спорт тиббиёти марказида тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий-жисмоний текширувлар асосида дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, Дубайдаги йиғинда ҳар бир футболчи индивидуал машғулот юкламалари орқали тайёргарлик олиб бормоқда. Мутахассислар футболчиларнинг машқлар ва тикланиш жараёнини кузатиб бораяпти. Шунингдек, мазкур йиғинда яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Достон Турсунов ҳам иштирок этмоқда. У жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиш машғулотларини ўтказмоқда», - дейилади ЎФА хабарида.

Дубайдаги йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабабли Катанец таркибга фақат маҳаллий футболчиларни таклиф этган:

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (ОКМК), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Умиджон Эргашев («Насаф»).

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Умар Эшмуродов («Насаф»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Дилшод Саитов («Насаф»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Ислом Қобилов («Локомотив»), Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор»), Жалолиддин Жумабоев («Локомотив»).

Яримҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Акмал Мозговой («Насаф»), Абубакр Ризо Турдалиев («Насаф»), Аброр Исмоилов («Пахтакор»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»), Жавоҳир Сидиқов («Локомотив»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»).

Ҳужумчилар: Шерзод Темиров («Пахтакор»), Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Азизбек Амонов («Локомотив»).

Аввалроқ, ЎФА Япония футбол ассоциацияси мамлакатдаги коронавирус бўйича вазият сабабли Токиодаги 21 январь куни ўтиши белгиланган Японияга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилингани ҳақида маълум қилганди. Тез орада шу кунга янги рақиб топилиши айтилганди.

Японияга қарши ўйин қолдирилган бўлса-да, Сречко Катанец шогирдларининг 2022 йилги режа бўйича иккинчи учрашуви – Янги Зеландияга қарши баҳс 1 февраль куни Дубайда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Катанец қўл остида 4та ўртоқлик ўйинида 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини (84) сақлаб қолди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz