Қайднома

Қидирув

Сречко Катанец ва Ҳожимат Эркиновларда коронавирус аниқланди...

Сречко Катанец ва Ҳожимат Эркиновларда коронавирус аниқланди...

  12.01.2022 21:38
  0
  232
Сречко Катанец ва Ҳожимат Эркиновларда коронавирус аниқланди...

ЎФА Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги Covid-19 билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди. Бугунги кунда яна тез суратларда тарқалаётган коронавирус инфекцияси футбол оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам Covid-19 билан боғлиқ вазият четлаб ўтмади.

Хусусан, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилган эди. Бироқ, бевосита кетиш олдидан топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз юртида карантин ўташга мажбур бўлди. Умид қиламизки, карантин даври тугагач, мураббийимиз ўз соғлиғини тиклаган ҳолда терма жамоа бошқарувига қайтади. Унга қадар Катанеснинг ёрдамчи мураббийлари йиғиннинг бошланғич қисмида терма жамоани бошқариб туради.

Шунингдек, жамоамиз Дубай шаҳрига етиб боргач, делегациянинг барча аъзолари ПЦР тест топширган. Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат жавоб қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлади. Карантин муддати якунига етгач, футболчимиз қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб кейинги машғулотлари режа қилинади", - деб хабар берди ЎФА расмий сайти. 


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz