Қайднома

Қидирув

30 йиллик тарих: рақамлар нима дейди?

30 йиллик тарих: рақамлар нима дейди?

  13.01.2022 09:39
  0
  323
30 йиллик тарих: рақамлар нима дейди?

WORLD PLAYER (THE BEST) СОВРИНИ ТАРИХИ. ФИФА томонидан ҳар йили махсус гала-оқшомда дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган мазкур совриннинг илк лауреати - Лотар Маттеус. Германиялик собиқ футболчи 1991 йили эътироф этилганди. Хуллас, ФИФА расмий сайти World Player мукофотининг 30 йиллик юбилейи шарафига уни 30та статистик рақам билан сайқаллади.

1 - ФИФАнинг World Player Trophy совринининг дастлабки соҳиби - ЛотарМаттеус(1991 йил). Ўша пайт «Интер»­да ўйнаган германиялик ярим ҳимоячи|ҳимоячи сўровда Жан-Пьер Папен (Франция) ва Гари Линекер (Англия)ни ортда қолдирганди.

2 - ЖЧ-2002 кумуш медали совриндори Оливер Кан 2002 йилги сўровда бразилиялик Роналдодан кейин 2-ўринни эгаллаган. Бу ҳалигача дарвозабонлар учун энг яхши натижа бўлиб қолмоқда.

3 - Хави Эрнандес 2009-2011 йиллар оралиғида қаторасига 3 марта учинчи яхши футболчи бўлган. «Барса»нинг амалдаги бош мураббийи бу борада рекордчидир.

4 - «Барселона»нинг собиқ етакчиси Лионель Месси 2009-2012 йиллар оралиғида кетма-кет 4 марта соврин соҳибига айланган.

5 - Бразилия футболи вакилларидан 5 нафари World Player Trophy совринини қўлга киритган: Роналдо, Роналдиньо, Ромарио, Ривалдо ва Кака. Бошқа бирор мамлакат шунча лауреатга эгалиги билан мақтанолмайди.

6 - Англиянинг 6та клуби - «МЮ», «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси», «Тоттенхэм» ва «Ньюкасл» ўз футболчиларидан бирини шоҳсупага кўтариб, бу борада АПЛ­ни биринчи рақамли чемпионатга айлантирди. Бироқ лауреатлар қаторида англиялик футболчи йўқ.

7 - Португалия футболи вакиллари сўровда 7 марта 2-ўринни эгаллашган - бу рекорд. Хусусан, Криштиану Роналдунинг ўзида 6 марта иккинчи бўлган.

8 - World Player Trophy 8 марта Бразилия футболи вакилига насиб этган. Португалия ва Аргентина ҳисобида эса 6тадан соврин бор.

9 - охирги ғолибнинг ўйинчилик рақами - «9». Гап «Бавария»нинг польшалик голеа­дори Роберт Левандовски ҳақида кетмоқда.

10 - жами 10та мамлакат лауреатга эга. Булар - Бразилия, Португалия, Аргентина, Германия, Франция, Либерия, Нидерландия, Хорватия, Польша ва Италия.

11 - «Барселона» либосида ўйнаган футболчилар 11 марта соврин ютишган. Каталония клуби бу борада асосий рақиби - «Реал»дан олдинда (Мадрид жамоаси аъзоларида 9та соврин бор.

12 - яна Лионель Месси ва Криштиану Роналду рақобати: аргентиналик юлдуз 6 марта, португалиялик эса 5 марта бош соврин ютган. Эътиборлиси, ҳар иккиси 6 мартадан 2-ўринни эгаллаган.

13 - Лионель Месси 2007-2020 йиллар оралиғида нақ 13 марта кучли учликка кирган. Унинг энг яқин таъқибчиси Роналду эса 12 марта кучли учликдан жой олган.

14 - Лионель Месси ва Криштиану Роналду илк марта кучли учликка киришганига 14 йил бўлди. Улар 2007 йили Какадан кейин мос равишда 2-3-ўринларни банд этишганди.

15 - 2006 йили Италия термаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳимоячи Фабио Каннаваро бош лауреат сифатида эътироф этилганди. Қисқаси, сўровда ҳимоячининг ғолиб чиққанига нақ 15 йил бўлди.

16 - Англия футболи вакиллари 16 йилдан буён кучли учликка киролмаяптилар. Фрэнк Лэмпард - бу мамлакатнинг финалга чиққан охирги футболчиси (2005 йил).

17 - соврин тарихида атиги 17та клуб футболчиси кучли учликдан жой олган. Уларнинг барчаси Европадан, аниқроғи, Англия, Испания, Франция, Германия ва Италия клублари.

18 - Роберт Левандов­ски Бундеслиганинг дастлабки 17та ўйинида 18та гол урди - бу ФИФА лауреати сифатида кейинги мавсум қайд этилган энг яхши натижадир.

19 - World Player Trophy лауреати 19 йил давомида (1991-2009) жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган. 2010-2015 йиллар оралиғида эса бу мукофот «Олтин тўп» билан бирлаштирилди. 

20 - мукофотнинг энг ёш лауреати - бразилиялик Роналдо. У 1996 йили атиги 20 ёшда эди.

21 - ҳисоб бўйича 21-маросимда кучли учлик тартиби 2 йил аввалгисидаги каби кўриниш олган. Гап 2009 ва 2011 йиллар сўрови натижаси ҳақида кетмоқда - Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Хави.

22 - «Барселона»нинг камида бир нафар вакили нақ 22 йилда кучли учликдан жой олган. Умуман, «блауграна» футболчилари 29 ҳолатда кучли учликка киришган - бу ҳам энг юқори натижа.

23 - Зайниддин Зиданнинг соврин ютганига 23 йил бўлди. Франциялик даҳо йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийига аталган мукофотга лойиқ кўрилган ягона шахсдир.

24 - 2017 йили Криштиану Роналду сўровда Лионель Мессидан нақ 24 фоиз кўп овоз олди (43,16га 19,25 фоиз). Бу мукофот тарихида дастлабки икки ўринни ажратган энг катта фарқдир.

25 - Криштиану Роналдуга 2016 йили сўровда энг яхши футболчи мақомини олиш учун 25 фоиз овоз кифоя қилди.

26 - Африка футболининг ягона лауреати - либериялик Жорж Веа нақ 26 йил олдин ғалаба қозонганди.

27 - айнан 27 йил якунида кучли учликка турли қитъа вакиллари кўтарилганлар. Қолган 3 йил якунида топ-3 европаликлардан ортмаган (1991, 1992 ва 2001 йиллар).

28 - тарихда 5 марта 28 ёшли футболчи соврин соҳибига айланган: Марко ван Бастен (1992 йил), Ромарио (1994 йил), Зайниддин Зидан (2000 йил), Криштиану Роналду (2013 йил) ва Лионель Месси (2015 йил).

29 - Роберт Левандов­ски мавсум-2021|2022нинг дастлабки 24та ўйинида 29та гол урди (терма жамоаси ва клуби сафида) - амалдаги лауреат учун ажойиб кўрсаткич.

30 - биринчи лауреат - Лотар Маттеус совринни 30 ёшида қўлга киритганди.

2016 йилдан буён The Best FIFA Men`s Player

сўровида кучли учликка кирган футболчилар


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz