Қайднома

Қидирув

Миленкович «Ньюкасл» радарида!

Миленкович «Ньюкасл» радарида!

  14.01.2022 15:35
  0
  188
Миленкович «Ньюкасл» радарида!

«Фиорентина» ҳимоячиси Никола Миленкович «Ньюкасл»нинг радарига тушган, улар қишки трансфер ойнаси тугагунига қадар икки нафар марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

«Фиорентина» 24 ёшли сербиялик футболчи билан 45 миллион евролик таклиф тушсагина хайрлашишга тайёр. Инглиз клуби италияликларнинг илтимосини бажаришга тайёрми ёки йўқми, ҳозирча маълум қилинмаган. Миленкович 2017 йилнинг ёзида «Партизан»дан 5,1 миллион евро эвазига «Фиорентина»га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия «А» сериясида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. Шунингдек, мамлакат кубоги доирасидаги иккита учрашувда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган урган. Миленковичнинг шартномаси 2023 йилда тугайди, Трансфермаркт футболчининг бозор нархини 23 миллион евро деб баҳоламоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz