Қайднома

Қидирув

Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов XX-XXI аср тўпурарлари рейтингида топ-100дан ўрин олди

Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов XX-XXI аср тўпурарлари рейтингида топ-100дан ўрин олди

  14.01.2022 19:19
  0
  131
Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов XX-XXI аср тўпурарлари рейтингида топ-100дан ўрин олди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) XXI асрда миллий лигаларда энг кўп гол урган футболчилар рейтингини эълон қилди. Унда XXI асрда урилган голлар инобатга олинди. Рейтингни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду (487 та гол) бошқариб бормоқда.

«ПСЖ» футболчиси Лионель Месси эса иккинчи ўринга жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида 475 та гол бор. Кучли учликни «Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович (392) якунлаб берган.

 

Рўйхатдан ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олган. Анвар Бердиев 225 та гол билан (ХХ асрда 61, XXI асрда 164) 71-ўринни ва Зафар Холмуродов 200 та голи билан (49, 151) 83-ўринларни эгаллаган.

Қайд этиш керак, Бердиев ва Холмуродов ХХ ва XXI асрдаги голлар сони ҳисобланган қўшимча рўйхатга киритилган.

Топ-10 лик билан танишинг:

1. Криштиану Роналду —487 та гол

2. Лионель Месси — 475

3. Златан Ибраҳимович — 392

4. Луис Суарес — 352

5. Роберт Левандовски — 328

6. Александр Дурич — 304

7. Али Ашфак — 290

8. Хосе Кастилё — 288

9. Мартин Камбуров — 288

10. Серхио Агуэро — 282


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz