Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Бирданига икки юлдуз шарифи...

Ана, холос! Бирданига икки юлдуз шарифи...

  15.01.2022 10:40
  0
  244
Ана, холос!  Бирданига икки юлдуз шарифи...

Чилидаги оилалардан бирида туғилган чақалоққа антиқа исм танлашди - Гризманн Мбаппе. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бирданига икки юлдуз шарифи билан аталган чақалоқнинг акаси ҳам ғаройиб исмга эга. Умуман, бу оилада исм танлаш бобида ўзига хос анъана шакл­ланган.

Якунланган ҳафтанинг энг антиқа хабари Чили томонлардан тарқалди. Мамлакатда истиқомат қилувчи боливиялик жуфтлик оиласида ўғил бола дунёга келди ва унга франциялик Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн шарафига исм танлашди. Оддий айтганда, оиланинг янги вакили расмий ҳужжатларда тўрт бўғиндан иборат исм-шариф остида қайд этилди - Гризманн Мбаппе Чамби Пакахе. Аслида футбол юлдузлари фамилиясини исм сифатида олган чақалоқ 1 январь куни туғилган, лекин қизиқарли хабар орадан бир ҳафта ўтгачгина тарқалди. Бунинг ортидан оиланинг антиқа анъа­наси ҳам бутун дунёга ёйилди.

Хуллас, маълум бўлишича, боливиялик эр-хотин Эктор Чамби ва Теодора Пакахе учун фарзандларига футболчилар шарафига исм танлаш аллақачон оилавий анъана даражасига кўтарилган. Бу ҳақда уларнинг ўзлари Чили ОАВдан бири Redgol вакилларига сўзлаб беришди. Демак, диққат қилинг, Экторнинг айтишича, яна бир ўғлининг исми - Жеймс Модрич. Шунингдек, жиянлари орасида Андрес Иньеста, Неймар Роналду ва Леональ Месси (афтидан, озгина фарқ бўлиши учун битта ҳарф­ни атайин ўзгартиришган) ҳам бор.

Сўз

- Биз футбол ва спортни чинакамига яхши кўрадиган камтар одамлармиз. Вақтида ўзим ҳам футбол секциясида шуғулланганман, бироқ ке­йинчалик машғулотларни ташлашга тўғри келганди. Ҳозир эса «Кристал Тотор» клубини бошқаряпман. Бизда боливиялик йигитлар ўйнайдиган махсус лига ҳам бор. Унда ҳужумчи сифатида майдонга тушаман! Жамоамиз 2018 йили чемпион бўлганди. Эктор Чамби (Жеймс Модрич ва Гризманн Мбаппенинг отаси).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz