Қайднома

Қидирув

Давид Алаба: «Анчелоттининг ҳамон ғалаба чанқоқлиги ҳайратланарли»

Давид Алаба: «Анчелоттининг ҳамон ғалаба чанқоқлиги ҳайратланарли»

  16.01.2022 11:00
  0
  440
Давид Алаба: «Анчелоттининг ҳамон ғалаба чанқоқлиги ҳайратланарли»

Мадридга кўчиб ўтганига ҳали кўп вақт бўлмасдан Давид Алаба жуда тезлик билан «қироллик клуби» ўйин механизмидаги муҳим мурватга айланиб улгурди. Унинг испан футболига тез мослашиши «Реал»нинг Ла Лигадаги ҳозирги етакчилигида катта ўрин тутади, албатта. Бироқ австриялик универсал ҳимоячининг шаҳар одатлари, пойтахт ритми, испанча кун тартибидаги айрим нарсалар, масалан, кечки овқат учун кўникиши бироз кўпроқ вақт талаб этди. «Реал»нинг марказий ҳимоячиси Германиянинг SZ нашрига берган интервьюсида Испания пойтахтидаги дастлабки ойларининг турли жиҳатлари хусусида гапирди.

Испанларнинг кечки овқатлари ҳақида

- Маҳаллий тартиб мен учун катта ўзгариш бўлди. Айниқса, ёзда, кечқурун ҳаёт бутунлай «музлайди». Кечки овқат учун ресторанга оқшом соат саккизда борардим ва кўпинча ёлғиз ўтиришга мажбур эдим. Қоринни тўйғазиб, энди туриб кетаётганимдагина биринчи маҳаллий мижозлар келишарди.

Испан тилини ўрганиши ҳақида

- Бу жуда муҳим. «Бавария» давридан бу каби клубларда интеграцияга қанчалик катта аҳамият берилганини ҳалигача эслайман. Мюнхенда физиотерапевтлар ҳар доим чет эллик ўйинчиларга имкон қадар тезроқ мослашишлари учун немис тилида гаплашишни маслаҳат беришган.

Карло Анчелотти ҳақида

- Албатта, унинг испан тилини мукаммал билишини кўришингиз мумкин. Аммо Мюнхенда ҳам барчамиз уни жуда яхши тушунардик, чунки ҳамма инглиз тилини биларди. У юқори даражадаги шахс ва ишлаётган жойига ажойиб тажрибалар олиб киради. Карло ўз ишини яхши кўради ва бизни ўйинчи сифатида ривожлантиришда давом этади, шунда доимо юқори савияда ўйнаймиз. Унинг ҳали ҳам ғалаба қозонишга чанқоқлигидан шунчаки лол қолдим.

«Реал» ва унинг муваффақияти ҳақида

- «Реал» аллақачон умумий муваффақият тимсолига айланиб улгурган. Буни жамоа ва барча ходимлар билан олиб борилаётган кундалик ишда ҳам кўриш мумкин. «Реал» юқори ўринларда бўлиш учун бор кучини сарфлайдиган клублардан бири ва буни кўряпсиз, айниқса, Чемпионлар Лигасида. Жамоанинг ушбу мусобақага муносабати ҳеч қачон ўзгармаслигига ишонаман.

«Бавария» ҳақида

- Румменигге ва умуман, «Бавария» раҳбарияти билан муносабатларимиз жуда яхши бўлган ва кейин ҳам шундай бўлиб қолишига шубҳам йўқ. Улардан бағоят миннатдорман. Мен Мюнхенни, у ернинг ўзимникига жуда ўхшаш маданиятини, «Бавария»даги дўстларимни яхши кўраман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz