Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Чегарадаги «Честер»га чеклов

Ана, холос! Чегарадаги «Честер»га чеклов

  16.01.2022 13:23
  0
  266
Ана, холос! Чегарадаги «Честер»га чеклов

«Честер Сити» (Англия 6-дивизиони вакили) сўнгги иккита уй учрашувини томошабинлар гувоҳлигида ўтказиб, ҳар иккисида дуранг қайд этди. Энди эса, мазкур жамоага ўйинларини бўш трибуналарда ўтказмагани учун эътироз билдиришмоқда. Негалигини биласизми?

Тушуниб олиш учун маълумот:

*** Уэльсда омикрон туфайли 26 декабрдан бошлаб спорт тадбирларига мухлислар киришига чеклов ўрнатилган. Мусобақаларда максимум 50 киши бўлиши мумкин, холос.

*** Англияда бундай чеклов йўқ.

«Честер» 28 декабрь (2075 томошабин) ва 2 январь (2116) кунлари ўйин ўтказди. Нега энди унга эътироз билдиришмоқда?

*** Клуб стадиони - «Дева Стэдиум» Англия ва Уэльс чегарасида жойлашган.

*** Чегара асосий трибунанинг орт қисмидан ўтади.

*** Майдон Уэльсда жойлашган, иншоотга кириш қисми ва офис эса - Англияда.

*** Стадион манзили ҳам инг­лизларга хос - Честер шаҳри кодини олган.

*** Честер шаҳри Англиянинг Чешир графлигига тегишли.

*** Ўйинлар пайти Чешир полицияси ишлайди.

«Честер»нинг 7 январь куни берган хабарига кўра, клуб офисига коронавирус  тартибини бузиш эҳтимоли юзасидан хат келган. Асос - Уэльс ҳукумати кўрсатмаси, чунки стадион уэльсликлар қоидаларига бўйсунади. Клуб энди қўшимча юридик консультация билан мурожаат этишини таъкидлади. «Честер» раҳбари Эндрю Морриснинг айтишича, инсон саломатлигини таъминлаш - клубнинг устувор вазифаси, аммо масала бўйича аниқ фикр билдирмаган. «Честер»нинг навбатдаги уй учрашуви 15 январга белгиланган.

Умуман, стадионнинг чегарада жойлашгани билан боғлиқ бошқа воқеалар ҳам рўй берган. Жумладан, 2020 йили Хеллоуин байрамида стадионга автокинотеатрни олиб кирмоқчи бўлишган, лекин муаммога йўлиқишган: ҳожатхоналар Уэльс томонда жойлашган, у ёқда эса - «локдаун». Дастлаб пулларни қайтаришга тўғри келди, аммо кейинроқ тадбир ташкилотчилигига масъул Storyhouse компанияси вазиятдан чиқа олди: кўчма ҳожатхоналарни олиб келди. Ўша кунлари «Твиттер»да #toiletgate хештеги жуда машҳур бўлганди. Хеллоуиннинг ўзига эса табиат инжиқликлари халал берди - кучли шамол туфайли тадбирни қолдиришга тўғри келди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz