Қайднома

Қидирув

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди

  17.01.2022 12:05
  0
  410
Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Мана бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди.  Амалдаги чемпионимиз «Пахтакор» D гуруҳида «Ад-Дуҳайл» (Қатар), «Сепаҳон» (Эрон) жамоалари билан куч синашади. Тўртинчи жамоа номи плей-офф босқичи натижасига кўра ҳал бўлди.

«Насаф» эса мусобақани плей-офф босқичидан бошлайди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун БААнинг «Банияс» жамоаси билан куч синашади. 15 март кунги ўйин ғолиби «Ас-Садд» (Қатар), «Ал-Файсали» (Саудия Арабистони) ва «Ал-Виҳдат» (Иордания) жамоалари билан бирга E гуруҳидан жой олади.

ОЧЛ гуруҳ босқичи қуръа натижалари билан танишинг:

Ғарб минтақаси

А гуруҳи

«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) «Ар-Райян» (Қатар) «Истиқлол» (Тожикистон) «Шаржа» (БАА) - «Ал Завра» (Ироқ) ғолиби

B гуруҳи

«Ал-Жазира» (БАА) «Аш-Шабаб» (Саудия Арабистони) «Мумбай Сити» (Ҳиндистон) «Эйр Форс» (Ироқ)

C гуруҳи

«Фулад» (Эрон) «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) «Аҳал» (Туркманистон) «Ал-Ғарафа» (Қатар)

D гуруҳи

«Ад-Дуҳайл» (Қатар) «Сепаҳон» (Эрон) «Пахтакор»(Ўзбекистон) «Ат-Тавун» (Саудия Арабистони) - «Ал Жайиш» (Сурия) ғолиби

E гуруҳи

«Ас-Садд» (Қатар) «Ал-Файсали» (Саудия Арабистони) «Ал-Виҳдат» (Иордания) «Банияс» (БАА) - «Насаф» (Ўзбекистон) ғолиби


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz