Қайднома

Қидирув

«Интер»нинг асосий нишони Костич!

«Интер»нинг асосий нишони Костич!

  18.01.2022 00:32
  0
  138
«Интер»нинг асосий нишони Костич!

Миланнинг «Интер» клуби Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси Филип Костичга харидор бўлмоқда. Calciomercato нашри Милан клуби футболчининг агенти билан алоқа ўрнатгани ҳақида хабар берди. Костичнинг нархи маълум - немис клуби сербиялик яримҳимоячи учун тахминан 20 миллион евро олмоқчи.

Муаммо шундаки, Костич чемпионатни ўзгартиришга рози бўладими, ёки йўқим номаълум. Сабаби, у 2014 йилдан бери Германия Бундеслигасида ўйнамоқда, шу вақт ичида учта клубини алмаштирган. У «Штутгарт»да фаолиятини бошлади, шундан сўнг «Гамбург»га ўтди ва 2018 йилдан буён «Айнтрахт»да ўйнамоқда. Костич Сербиянинг «Раднички» ва Голландиянинг «Гронинген» клубларида ҳам ўйнашга муваффақ бўлди. 2015 йилдан Сербия терма жамоаси сафида ўйнаб келади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz