Қайднома

Қидирув

Эдерсондан навбатдаги рекорд

Эдерсондан навбатдаги рекорд

  18.01.2022 05:08
  0
  139
Эдерсондан навбатдаги рекорд

«Манчестер Сити»нинг дарвозабони Эдерсон ўзига хос рекорд қайд этди. Унга кўра, бразилиялик АПЛдаги дастлабки 100та ўйинида 50 фоиз ўйинларда ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олган. Бу эса Англия тарихидаги энг яхши натижа саналади.

28 ёшли посбон бу мавсумда турнир етакчиси ҳисобланади. У «Челси»га қарши ўйиндан кейин қуруқ ўйинлари сонини 12тага етказиб олди. Бу эса энг яқин таъқибчилари Алиссон ва Ремсдейлдан учтага кўпроқдир. Эдерсон АПЛда жами 166та ўйинда майдонга тушган ва 83та ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. Шунингдек, у сўнгги икки мавсумнинг «Олтин қўлқоп» соҳиби саналади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz