Қайднома

Қидирув

Ван де Бек «Ньюкасл»га ўтмайди

Ван де Бек «Ньюкасл»га ўтмайди

  18.01.2022 11:25
  0
  189
Ван де Бек «Ньюкасл»га ўтмайди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек жорий мавсумда бошқа клубга ўтишни истамади.

«МЮ» 24 ёшли футболчисини мавсум якунига қадар «Ньюкасл»га ижарага беришга тайёр эди, бироқ ван де Бекнинг ўзи бундай трансферни рад этди. Донни жамоанинг турнир жадвалидаги ўта паст ўрни сабаб ўтишни истамади, деб ёзади The Telegraph. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Донни ван де Бек янги жамоа топиш имкониятини ошириш учун агентини алмаштирган эди. Донни ван де Бек «МЮ»га 2020 йил сентябрида «Аякс»дан 39 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда «МЮ» сафида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz