«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ФИФА талқини бўйича нуфузли индивидуал совринни қўлга киритди. The Best маросимида поляк ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
2021 йилда ҳужумчи Европанинг топ-5 лигалари орасида энг яхши тўпурарга айланди. Шунингдек, Левандовски «Бавария» билан Германия чемпионлигини ҳам қўлга киритди.
Бир неча ой олдин Левандовски «Олтин тўп» учун овоз беришда ПСЖ юлдузи Лионель Мессидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу сафар аргентиналик рақиби Левандовскидан ортда қолди. Ундан ташқари кучли учликда «Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ ҳам бор эди.
The Best ғолиби бўлган «Бавария» футболчиси Роберт Левандовски 48 очко тўплади. Лионель Месси («ПСЖ») 44 очко билан иккинчи бўлди, Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») 39 очко.
Карим Бензема («Реал», 30 очко), Нголо Канте («Челси», 24 очко), Жоржиньо («Челси», 24 очко), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед», 23 очко), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), 16), Кевин де Брюйне ( Манчестер Сити, 11), Неймар (ПСЖ, 10) ва Эрлинг Холанд (Боруссия Дортмунд, 7).
Роберт ФИФА томонидан «Йилнинг энг яхши футболчиси» совринини қўлга киритганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен хурсандман, фахрланаман. Жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман - биз совринлар учун астойдил ҳаракат қиламиз. Бу мукофот менинг атрофимдаги яқинларим жамоадошларимники. Ўтган йили содир бўлган воқеалар, гол уриш бўйича Бундеслига рекордини янгилашим ҳақида орзу қилишга журъат эта олмасдим. Агар кимдир менга бу ҳақда бир неча йил олдин айтган бўлса, мен бунга ишонмаган бўлардим. Афсуски, Герд Мюллер энди биз билан эмас. Аммо усиз мен ҳаммасига эриша олмасдим» - деди польяк.
***
FIFA ўтказиб келаётган The Best маросимида Томас Тухель «йилнинг энг яхши мураббийи» совринини қўлга киритди.
Немис мутахассиси билан бошчилигида Лондоннинг «Челси» жамоаси узоқ вақтдан бери илк бор Европанинг энг нуфузли клуб турнири – Чемпионлар лигасидаги ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ва Италия терма жамоаси мураббийи Роберто Манчини бўлишди.
***
«Челси» дарвозабони Эдуард Менди ФИФА томонидан йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритди.
Сенегалликлар кипер Жанлуиджи Доннарумма (ПСЖ) ва Мануэль Нойерни (Бавария) ортда қолдирди.
***
FIFA ўтказиб келаётган The Best маросимида «йилнинг рамзий терма жамоаси» маълум бўлди.
Дарвозабон: Жанлиужжи Доннарумма;
Ҳимоячилар: Давид Алаба, Рубен Диаш, Леонардо Бонуччи;
Ярим ҳимоячилар: Жоржиньо, Нголо Канте, Кевин де Брюйне;
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Эрлинг Холанд, Роберт Левандовски, Лионель Месси.
***
Эрик Ламеланинг «Арсенал» дарвозасига киритган голи «Пушкаш» совринига лойиқ деб топилди.
У ушбу соврин учун курашда Меҳди Тареми (ЕЧЛ) ва Патрик Шикни (Евро-2020) ортда қолдирди.
***
FIFA ўтказиб келаётган The Best маросимида Дания терма жамоаси 2021 йилнинг «Fair Play» совринини қўлга киритди
«Fair Play» соврини Евро-2020да яримҳимоячи Кристиан Эриксеннинг ҳаётини сақлаб қолган Дания миллий жамоаси футболчилари ва шикофорларига берилди.
***
FIFA ўтказиб келаётган The Best маросимида терма жамоалар сафида эн кўп гол киритган футболчи сифатида Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналдуга махсус соврин берилди.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20