Қайднома

Қидирув

«Насаф» ва «Севинч» футбол клублари бирлаштирилиши мумкин

«Насаф» ва «Севинч» футбол клублари бирлаштирилиши мумкин

  19.01.2022 08:08
  0
  167
«Насаф» ва «Севинч» футбол клублари бирлаштирилиши мумкин

2022 йилнинг январь ойида «Севинч» жамоасини «Насаф» таркибига киритиш режалаштирилган. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йилда аёллар ўртасидаги мамлакат Олий лигасида 10 та жамоа иштирок этди. Қаршининг «Севинч» жамоасидан ташқари барча жамоа Суперлига клублари қошида ташкил этилганлиги боис профессионал мақомга эга бўлди. 13 карра чемпион, икки маротабадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби, ўн карра Ўзбекистон Кубоги ғолиби, икки маротаба Суперкубок эгаси «Севинч» 2003 йилдан буён алоҳида, аёллар профессионал футбол клуби мақомида фаолият юритиб келди.

2022 йилнинг январида «Севинч» жамоасини «Насаф» таркибига киритиш ишлари олиб борилмоқда. «Насаф»нинг ҳам, «Севинч» клубининг ҳам таъсисчиси «Шўртангазкимё» мажмуаси ҳисобланади. Айнан таъсисчининг режаси асосида иккала жамоа бирлаштирилмоқда.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz