Қайднома

Қидирув

Лео боғичи - омад рамзи

Лео боғичи - омад рамзи

  19.01.2022 11:44
  0
  284
Лео боғичи - омад рамзи

Бразилиялик Филиппе Коутиньо ниҳоят, Англия футболига қайтди, Лионель Мессидан олган қизил боғични ҳам ўзи билан олиб юрибди. Бу борада ажойиб тарих бор. Испанияда ишлари юришмаган ярим ҳимоячининг янги суратида ҳам ўша матоҳ дарҳол кўзга ташланди.

Лионель Месси бир неча йил олдин Коутиньога омад рамзи сифатида қизил боғич совға қилганди. Аргентиналик юлдузнинг ўзи бу матоҳни ЖЧ-2018 вақти Telefe телеканали журналисти Рама Пантороттодан олганди. «Онам буни айнан сенга беришимни тайинлади, - деганди Рама боғични Месси қўлига топшираётиб. - Буни омад рамзи ўлароқ олиб юргандим. Хоҳласанг, боғич энди сеники». Эътиборли томони, Лео кутилмаган совғани қабул қилади ва Нигерия термасига қарши кечган баҳсда боғич билан ҳаракатланади.

Аргентиналик футболчи кейинчалик Россия мундиалидан эсдалик сифатида қолган боғични Коутиньога берди. Айтишларича, Испания кубогидан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйин олдидан. Ўшанда «Барселона» 6:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшандан буён Месси совғаси ҳар жойда Коутиньо билан бирга: «Барселона»да, «Бавария»да ва мана, «Астон Вилла»да ҳам. Қизиқ, бу Филга АПЛда қанчалик омад келтираркин? Бошланиши чакки эмас - Коутиньо Англияга қайтишини гол ва самарали узатма билан безади, яна «МЮ»га қарши баҳсда!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz