Қайднома

Қидирув

Серияда Шукуров - Ғаниев қарама-қаршилиги

Серияда Шукуров - Ғаниев қарама-қаршилиги

  20.01.2022 02:02
  0
  203
Серияда Шукуров - Ғаниев қарама-қаршилиги

БАА Президенти кубоги чорак финалида икки ҳамюртимизнинг жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Гап «Шаржа» - «Шабаб Ал-Аҳли» ўйини ҳақида кетмоқда.
Асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмаган учрашувда «Шаржа» ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров тўлиқ 120 дақиқа ҳаракатланган бўлса, «Шабаб Ал-Аҳли» вакили Азиз Ғаниев охирида айнан пенальтилар серияси учун майдонга туширилди. Диққатга сазовор жиҳати, пенальтилар сериясини айнан ҳамюртларимиз бошлаб беришди ва жамоаларининг илк голлари муаллифига айланишди. Кейинчалик «Шаржа» футболчилари аниқроқ ҳаракатланиб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди - 4:2. Шу тариқа Отабек Шукуров жамоа­си ярим финалга йўл олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz