Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2022 қуръасидаги саватчалар ҳақида...

ОЧЛ-2022 қуръасидаги саватчалар ҳақида...

  20.01.2022 09:09
  0
  260
ОЧЛ-2022 қуръасидаги саватчалар ҳақида...

- ОЧЛ қуръасида саватчалар қайси принципларга асосан шакллантирилгани ҳақида. Биринчи саватчага рейтинг бўйича етакчи 4та мамлакат чемпиони, шунингдек, пешқадамнинг иккинчи вакили тушган. Иккинчи саватча рейтинг бўйича 2-4-мамлакатларнинг иккинчи клублари ва 1-2-ўриндаги давларларнинг учинчи вакили ҳисобига тўлдирилган. Яъни саватчаларни шакллантиришда клубларнинг ОЧЛдаги ҳеч қандай хизматлари ҳисобга олинмаган. Агар шу принцип ўзгармаса, кейинги йили Ўзбекистон чемпиони 1-саватчага, кубок эгаси (ёки вице-чемпион) эса иккинчисига тушади.

Дастлабки икки саватча бўйича принциплар етарли даражада аниқ бўлса, 3-4-саватчалар бошқача мезонларга асосан шакллантирилган. Тўртинчи саватчага «плей-офф» ғолиблари ва 5-мамлакат чемпиони тушган. Нега айнан 5-мамлакатники? Чунки потенциал бўйича бу мамлакатнинг яна 2та жамоаси (бу йил фақат 1та) «плей-офф» орқали ўтиши мумкин.

Айтганча, саватчалар таркибини тузишда фақат клублар рейтинги (охирги 4 мавсумдаги балл суммаси, 2020 йил натижаларисиз) инобатга олинганида дастлабки иккитаси бошқача кўриниш оларди:

1-саватча - «Ал-Ҳилол», «Дуҳайл», «Ал-Садд», «Истиқлол», «Эйр Форс»

2-саватча - «Шабаб Ал-Аҳли», «Ал-Виҳдат», «Ал-Райан», «Пахтакор», «Ал-Жазира»

***

- ОФК энди мамлакатларга гуруҳ босқичини қабул қилиш бўйича ариза топширишни таклиф этади. Кутилишича, камида 3та квартет ўйинларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Шунда «С» ва «D» гуруҳлари ўйинларини қайси мамлакат қабул қилиши масаласи очиқ қолади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz