Қайднома

Қидирув

Алибоев «Пахтакор»га ўтди

Алибоев «Пахтакор»га ўтди

  20.01.2022 15:47
  0
  266
Алибоев «Пахтакор»га ўтди

Ярим ҳимоячи Икром Алибоев «шерлар» билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

28 ёшли футболчи «Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси саналади ва Алибоев ўзининг илк жамоасига қайтди деб айтиш мумкин. Икром ҳозиргача Суперлигада 97 беллашувда 11 гол муаллифига айланган. Уч мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор эса Ўзбекистон Суперкубогида ғолиб бўлган. Охирги уч мавсумни Алибоев Жанубий Кореяда «Сеул» ва «Тежон Ситизен» клубларида ўтказиб, 63 учрашувда иштирок этди. Чемпионлар Лигасида жами 20 баҳсда майдонга тушган ва унинг тажрибаси «Пахтакор»га ҳам асқотишига умид қиламиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz