Қайднома

Қидирув

Жерардга Нкетия керак

Жерардга Нкетия керак

  21.01.2022 11:40
  0
  216
Жерардга Нкетия керак

Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Эдди Нкетия «Астон Вилла» жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар тарқатмоқда.

Нкетиянинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Томонлар шартномани узайтириш борасида бир тўхтамга кела олмади. «Астон Вилла» ушбу вазиятдан унумли фойдаланмоқчи. Бирмингемликлар Нкетияни январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олиш учун «Арсенал»га пул таклиф қилмоқчи. Жорий мавсум Нкетия «канонирлар» таркибида 9та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол киритишга улгурди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz