Қайднома

Қидирув

Қизил карточка ортидан севги

Қизил карточка ортидан севги

  21.01.2022 02:20
  0
  257
Қизил карточка ортидан севги

Нидерландиялик футболчи ва қиз ҳакам оила қурадиган бўлишди. Қизиғи, бу рефери вақтида бўлажак турмуш ўртоғи майдондан четлатилган ўйинда ишлаганди. Ҳа, инсон муҳаббат қаердан келишини билмайди. Гап Эредивизиондан кейинги ўринда турувчи лига иштирокчиси «Эммен» клубининг чап қанот ҳимоячиси Жефф Хардевельд ва ҳакам Шона Шукрула ҳақида кетмоқда. Эътиборли томони, улар илк марта айнан Жефф қизил карточка олган учрашувда танишишган. Ўша баҳсда Шона захира ҳаками ролини бажарган.

Аниқроқ айтганда, Жефф Хардевельд ва Шона Шукрула ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтган ўйинда тўқнашишган. Нидерландия Эредивизиони доирасидаги «Эммен» - «Эйндховен» учрашувининг 90}1-дақиқасида бош ҳакам Жеффга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатади, бироқ у маълум вақт майдондан чиқиб кетишни пайсалга солади. Натижада захира рефериси Шона футболчи олдига югуриб бориб, ундан тезроқ кийиниш хонасига чиқиб кетишини сўрайди.  Ўзига хос танишув... «Эммен» якунда ўша учрашувни минимал ҳисобда бой беради. Шунга қарамай, Жефф хафа эмасди. Ахир у маҳбубасини учратганди.

Жефф ва Шона шундан сўнг дарҳол учраша бошладилар ва мана, орадан 6 ой ўтиб, йигит қизга турмуш қуриш таклифи билан чиқди. Шона бир ҳафтача муқаддам Римда Жефф билан бирга тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, қисқача изоҳ қолдирганди: «Расман». Шукрула 2009 йилдан буён ҳакам сифатида фаолият юритмоқда. 26 ёшли Хардевельд эса «Фейеноорд» клуби тарбияланувчисидир. Тўғри, унга Роттердам клубида ўз ўрнини топиш насиб этгани йўқ. Жефф аввалига «Утрехт», 2017 йили «Хераклес» сафига қўшилди. «Эммен» билан эса ўтган йилнинг ёзида эркин агент мақомида шартнома тузди. Нидерландиялик футболчи энди бу трансферни ўз ҳисобига ёзиб қўйиши мумкин. Ҳар ҳолда, «Эммен» ўйи­нидаги вазият ортидан умр йўлдошини топди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz