Қайднома

Қидирув

Ана, холос! «Ҳафта ҳаками»дан ҳафта томошаси!

Ана, холос! «Ҳафта ҳаками»дан ҳафта томошаси!

  21.01.2022 13:13
  0
  299
Ана, холос! «Ҳафта ҳаками»дан ҳафта томошаси!

Ўтган ҳафтанинг энг катта томошаси «Интер» - «Ювентус», «Барселона» - «Реал» ёки «Тоттенхем» - «Челси» ўйинида эмас, Африка Миллатлар кубоги гуруҳ раундидан ўрин олган Тунис - Мали қарама-қаршилигида кузатилди. Бош актёр - бош ҳакам Жанни Сиказве. 

Учрашув ҳарорати танаффусдан кейин бирданига ошиб кетди. Хусусан, Мали термаси 48-дақиқада пенальти воситасида ҳисобни очди. 75-дақиқада энди тунисликлар VAR аралашуви натижасида 11 метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди, аммо Ваҳби Ҳазри бу имкониятдан самара чиқаролмади. Томошанинг асосий қисми ўйиннинг якуний қисмига тўғри келди. Жанни Сиказве 86-дақиқадаёқ финал ҳуштагини чалиб, барчани ҳайрат кўчасига етаклади. Тўғри, узоқ тортишув ва эътирозлардан кейин рефери ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

Бу ҳаммаси эмас, албатта. Бош ҳакам - бош «қаҳрамон» 87-дақиқада малилик Билол Турени майдондан четлаштирди - жуда баҳсли қизил карточка. Шунда VAR тизими ҳакамлари яна ўртага тушиб, Жанни Сиказвега хато қилгани, бундай қоидабузарлик максимал даражада сариқ карточкага тортишини тушунтирмоқчи бўлишди. Аммо бефойда. Ҳаммасини ҳисобга олсак, Сиказве ўйиндаги тўхталишларни қоплаш учун анчагина вақт қўшиб бериши лозим эди. Лекин... Хуллас, «билимдон» рефери 89-дақиқа 42-сонияда яна бир бора финал ҳуштагини чалди - ўйин тамом! Табиийки, бу сафар ҳаммаси ёввойилашиб кетди: тунислик футболчилар ҳакамни ўраб олишди, ҳаттоки, жамоа бош мураббийи Мондер Кабайер ва унинг ёрдамчилари ҳам майдонга бостириб киришди. Малиликлар эса бу вақтда ўзларини сипо тутиб, ғалабани жимгина нишонлай бошлашди худди ҳеч қандай ғайритабиий нарса бўлмаганидек. Сиказве эса жиддий эътирозларга парво ҳам қилмай, ўз қарорида қатъий турди.

Энг қизиғи, ўйин «тугагач» ҳам томоша яна ярим соатча давом этди. Яъни ташкилотчилар учрашувни қоидага мувофиқ, охирига етказиб қўйишга қарор қилишди. Кейин Мали термаси футболчилари майдонга тушишди, фақат уларга рақиб етишмади. Чунончи, тунисликлар ўйинни қайта давом эттиришдан бош тортишди. Хуллас, бир киши бутун Африкани ғазаблантириш эвазига «ҳафта ҳаками» бўлди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz