Қайднома

Қидирув

Фати яна «аут»да!...

Фати яна «аут»да!...

  23.01.2022 05:09
  0
  154
Фати яна «аут»да!...

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати Испания кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида «Атлетик»га қарши ўйинда жароҳат олганди. Клуб футболчининг якуний ташхисини эълон қилди.

«Жума куни ўтказилган текширувлар натижаси Ансу Фатининг чап оёғининг сон қисмидаги мушак жароҳатлангани аниқ бўлди. Яқин кунларда даволаш чоралари бўйича қарор қабул қилинади», - дейилади клуб тарқатган баёнотда.

Журналист Хави Мигель хабар тарқатишича, шифокорлар футболчига операция қилишни маслаҳат беришмоқда. Бундай ҳолатда Фати 3 ойга сафдан чиқади. Бу жароҳатни операциясиз ҳам даволаса бўлади, аммо кейинчалик жароҳат яна такрорланиши мумкин. Клуб раҳбарияти яқин кунларда Ансунинг ота-онаси билан учрашиб, якуний қарорга келади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz