Қайднома

Қидирув

Расман: Достон Ҳамдамов "Ал Сайлия"(Қатар)да 1 ймавсум ижарада ўйнайди

Расман: Достон Ҳамдамов "Ал Сайлия"(Қатар)да 1 ймавсум ижарада ўйнайди

  22.01.2022 15:36
  0
  201
Расман: Достон Ҳамдамов

Янги мавсум олдидан «Пахтакор» жамоасини етакчи футболчиларидан бири тарк этди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа ҳужумкор яримҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини Қатарда давом эттиради.

«Яримҳимоячи Достонбек Ҳамдамов фаолиятини ижара асосида Қатарнинг «Ас-Сайлия» клубида давом эттиради.

Жамоалар ўртасидаги келишувга мувофиқ Ҳамдамов 2022 йилнинг 30 июнига қадар «Сайлия»да ижарада ўйнайди. Ижара муддати тугаганидан кейин футболчи «Пахтакор» ихтиёрига қайтади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, ЎФА матбуот хизмати Ҳамдамов Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинини вақтинчалик тарк этгани, у тез орада Қатарда фаолият бошлаши ҳақида хабар берган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи ҳозирга қадар легионер сифатида «Анжи» (Россия) ва «Ан-Наср» клубларида фаолият юритганди.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz