Қайднома

Қидирув

"Динамо" Самарқанд ўз сафига яна 2 нафар футболчини қўшиб олди

"Динамо" Самарқанд ўз сафига яна 2 нафар футболчини қўшиб олди

  22.01.2022 16:00
  0
  220

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

«Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига Михайло Йованович келиб қўшилди. Сербиялик 32 ёшли марказий ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. У Самарқанд жамоаси таркибига эркин агент сифатида қўшилди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Михайло Йованович фаолияти давомида «Младост» (Сербия), «Слога» (Сербия), «Карвина» (Чехия), «Зброёвка» (Чехия), «Вождовац» (Сербия), «Неман» (Беларус), «Тараз» (Қозоғистон, 2019), «Инджия» (Сербия, 2020) ва «Алашкерт» (Арманистон) клублари шарафини ҳимоя қилган. Хусусан, сўнгги 2021 йилда Ереваннинг «Алашкерт» клубида Арманистон чемпионлигини қўлга киритган. 

Аввалроқ, «Динамо» жамоаси яна икки легионер – сербиялик дарвозабон Милое Прекович ва украиналик яримҳимоячи Евгений Чумак билан шартнома имзолаганди.
***

«Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, «Динамо» жамоаси сафига «Насаф» яримҳимоячиси Шоҳмалик Комилов келиб қўшилди. «Динамо» 21 ёшли футболчини «Насаф»дан бир йилга ижарага олди. Комилов 2022 йилги мавсумни Самарқанд жамоасида ўтказади», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 18 учрашувда 2та гол, Ўзбекистон кубогида эса 7 ўйинда 2та гол, ОФК кубогида 6 баҳсда 2та голга муаллифлик қилган. Жами 2021 йилдаги 31 учрашувда ўз ҳисобига 6та гол киритган.


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz