Қайднома

Қидирув

Мақсадни кенгроқ олайлик...

Мақсадни кенгроқ олайлик...

  16.02.2022 06:46
  0
  9845
Мақсадни кенгроқ олайлик...

Футболимизни чинакамига ривожлантириш учун клублар ИШ ТИЗИМИга Европа тажрибасини олиб кириш керак. Янгиликлардан биляпмиз, айни пайт жамоалар аксарият янги футболчилар билан 1 йиллик шартнома расмийлаштиряпти. Бу шунчаки, таркибни тўлдириш ҳаракати эмасми? Ваҳоланки, ҳозирги ҳолатда ҳаттоки, 2-3 мавсумга мўлжаллаган режа ҳам ўзини оқламайди. Клубларда лоақал 5 йиллик ривожланиш лойиҳаси бўйича иш олиб бориш лозим.

Хусусан, ёшлар футболига эътиборни янада кучайтириш муҳим. Бунда клублар тизимига ўз фалсафаси, услуби ва тажрибаси билан ёш истеъдодларга чинакам ўрнак бўлишга қодир хорижлик мутахассислар, легионерларни жалб этиш фойдадан холи эмас. Токи, Ўзбекистонга келган мураббий-футболчилар ўйиннинг янги элементларини олиб кириш асносида маҳаллий йигитларимизда сифатни оширишсин. Бироқ жамоаларнинг айни таркибига назар солсак, муносиб легионерлар саноқли. Клубларимизга «Пахтакор»нинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган Драган Черан, Ўзбекис­тон фуқаролигини олган Игорь Голбан, охирги 3 йилда барқарор ўйини билан назарга тушган Иван Соловьёв, гол вазиятини тезда илғашини исботлаётган Элгужа Григалашвили, ўтган мавсум ҳаттоки, европаликлар назарига тушган Эҳсони Паншанбе каби легио­нерлар керак. Асосийси, хориждан келган футболчи 1 йилда жуфтакни ростламасин, аксинча, камида 3-4 мавсум ўйнаб, ёшларимизга ҳар томонлама ибрат бўлсин. Ахир эндигина порлай бошлаган ёш иқтидор олдинга интилишда кимларгадир кумир сифатида қарайди. Еврофутболда нега ҳар йили «Янги Зидан», «Янги Роналду», «Янги Месси»лар порлаб чиқишяпти? Чунки ёшларга маёқ ўлароқ, аниқ тизим бор. Дарахт бир йилда мева бермайди, уни сабр билан парваришлаш керак. Футболда ҳам худди шундай.

Нурмуҳаммад ИСМАТУЛЛАЕВ (Наманган шаҳри)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz