«Пахтакор» 19 февраль куни Туркия йиғинидан ўрин олган охирги назорат баҳсида Киев «Динамо»си билан куч синашди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади.
«Динамо» - «Пахтакор» - 0:0
«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Камен Хаджиев, Алексей Ларин, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Оливер Шаркич, 70), Сардор Рашидов (Диёр Холматов, 82), Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов (Шерзод Темиров, 73), Драган Черан (Миржаҳон Мираҳмадов, 82).
Славче Войнески бошқарувидаги жамоа шу билан Белек йиғинини якунлади. «Пахтакорчилар» 15 кун давомида жами 4та назорат ўйинида майдонга тушишди:
7 февраль: «Минай» (Украина) - 1:0
10 февраль: «Уфа» (Россия) - 1:1
15 февраль: «Динамо» Тб. (Грузия) - 0:3
19 февраль: «Динамо» К. (Украина) - 0:0
Клуб матбуот хизматида ёзилишича, «Пахтакор» 27 февраль куни Яйпанда бўладиган Ўзбекистон суперкубоги ўйинига охирги тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.
«СЎҒДИЁНА»: ИРОДА ЭВАЗИГА НАТИЖА
Жиззах клуби 16 февраль куни Туркия йиғини доирасида Россия Биринчи дивизиони иштирокчиси «Акрон» (Тольятти)га қарши майдонга тушди. Эътиборли томони, Улуғбек Бақоев жамоаси ўйин давомида 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, 56, 85 ва 90-дақиқаларда Бобур Фарҳодов томонидан урилган голлар эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди - ирода ҳисобига натижа.
«Акрон» (Россия) - «Сўғдиёна» - 2:3 (1:0)
Голлар: Палиенко (26), Азаров (49) - Бобур Фарҳодов (56, 85, 90).
«Сўғдиёна» бундан олдин Украинанинг «Минай» клуби билан куч синашиб, пенальтидан қўйиб юборилган гол туфайли мағлубиятга учраганди - 0:1. Аслида жиззахликлар бу учрашувнинг 80-дақиқасида ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди, бироқ Аюбхон Нўъмонов пенальтидан фойдаланолмади.
АГМК: ИККИ 1:1дан КЕЙИН 1:0
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК ҳам Туркия йиғинини якунлади. Олмалиқликлар ўқув-машғулотларни ғалаба билан якунлашди. Жамоа бунга қадар «Ауда» (Латвия) ва «Инжия» (Сербия) билан ўйинларда бир хил натижа қайд этганди - 1:1.
АГМК - «Ауда» (Латвия) - 1:1 (1:1)
Голлар: Хуршид Ғиёсов (33) - Туту (3).
АГМК: Валижон Раҳимов, Мирғиёс Сулаймонов (Дилшод Аҳмадалиев, 46), Андрей Мишенко (Хуршид Ғиёсов, 25), Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов (Акрам Комилов, 46), Абдулла Абдуллаев, Сиёваш Хақназари (Мурот Эрматов, 71), Миржамол Қосимов (Алишер Жалилов, 46), Санжар Турсунов (Искандар Бўсинов, 71), Мартин Боаке (Сардор Абдунабиев, 71), Шоҳруҳ Гадоев (Нодир Абдураззоқов, 75).
АГМК - «Инжия» (Сербия) - 1:1 (1:1)
Голлар: Мартин Боаке (29) - Ковачевич (33).
АГМК: Ботирали Эргашев, Дилшод Аҳмадалиев, Абдулла Абдуллаев (Искандар Бўсинов, 46), Сардор Раҳмонов (Нодир Абдураззоқов, 75), Акрам Комилов, Миржамол Қосимов, Сиёваш Хақназари (Шоҳруҳ Гадоев, 46), Алишер Жалилов (Мурот Эрматов, 84), Мурод Тошматов (Ихтиёр Холмўминов, 89), Мартин Боаке (Сардор Абдунабиев, 75), Хуршид Ғиёсов (Мирғиёс Сулаймонов, 46; Абдулла Абдуллаев, 75).
АГМК - «Атирау» (Қозоғистон) - 1:0 (0:0)
Гол: Мартин Боаке (56).
АГМК: Валижон Раҳимов, Мирғиёс Сулаймонов (Дилшод Аҳмадалиев, 75), Абдулла Абдуллаев, Сардор Раҳмонов, Акрам Комилов, Санжар Турсунов (Сиёваш Хақназари, 36), Миржамол Қосимов (Искандар Бўсинов, 75), Алишер Жалилов (Мурод Тошматов, 75), Шоҳруҳ Гадоев, Мартин Боаке, Хуршид Ғи-ё-сов.
Умуман, АГМК Анталияда 2 ҳафта шуғулланди ва 5та ўйинда 2та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият қайд этди. Жами 8та голга Хуршид Ғиёсов (3та), Мартин Боаке (2та), Шоҳруҳ Гадоев, Андрей Мишенко ва Нодир Абдураззоқов муаллифлик қилишди. Жамоа 20 февраль куни Анталия - Тошкент йўналиши орқали Ўзбекистонга қайтди.
Яна бир хабар шуки, АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов янги шартнома остига имзо чекди. Унга кўра, сафга 2020 йили қўшилган кипер яна 2 йил (мавсум-2023 якунига қадар) жамоа шарафини ҳимоя қилади.
«НАСАФ»: «АТИРАУ» МУТЛАҚО ОЖИЗ
«Насаф» Туркияда ташкил этилган йиғин якунида Қозоғистоннинг «Атирау» жамоасига қарши майдонга тушди. «Аждарлар» бу учрашув давомида тўлиқ устунликка эришиб, барчасини ҳисобда ҳам акс эттиришди — 4:1.
«Насаф» - «Атирау» (Қозоғистон) - 4:1
Голлар: Ойбек Бозоров, Шаҳзод Акрамов, Азиз Холмуродов, Аслиддин Турсунпўлатов — Жагоров.
«Насаф»: Азамат Сойибов, Алибек Давронов, Азиз Холмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Мурод Раҳматов, Баҳром Абдураҳимов, Сардор Саъдуллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳзод Акрамов, Ойбек Бозоров.
Захира: Умид Эргашев, Абдувоҳид Неъматов, Шаҳзод Суюнов, Аслиддин Турсунпўлатов, Дилшод Саитов, Иван Соловьёв, Шароф Муҳиддинов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.
Охирги хабарларга қараганда, «Насаф» сафига Марокаш чемпионати иштирокчиси - «Видад» клуби ҳужумчиси Симон Мсува қўшилиши мумкин. Қаршиликлар танзаниялик футболчи билан оғзаки келишувга эришганлар. Кутилишича, у Қаршига келиб, тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома остига имзо чекади. Симон Мсува - Танзания термасининг амалдаги футболчиси. Ҳужумчи Марокаш чемпионатида 39та, Африка ЧЛда эса 11та (18 ўйинда) гол урган. Шунингдек, Симон ЖЧ-2022 саралашида Танзания термасининг 6та ўйинида рақиблар дарвозасини 3 бора нишонга олди. У миллий жамоа учун 17та гол уришга улгурган. Айтганча, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, «Насаф» ФИФАнинг трансферлар тақиқи масаласини ҳал қилди. Энди юқори ташкилотдан тасдиқ хабари келса, бас.
«БУНЁДКОР»: УКРАИНА ЖАМОАЛАРИДАН ИККИ МАҒЛУБИЯТ
«Бунёдкор» Туркия йиғинига режалаштирилган охирги 2та назорат ўйинида Украинанинг «Заря» ва «Рух» клубиларига имкониятни бой берди.
«Бунёдкор» — «Заря» (Украина) - 1:2 (1:0)
Голлар: Ҳусайн Эргашбоев (25) - Владислав Кабаев (62), Денис Фаворов (90+7).
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Даврон Эргашев, Аваз Ўлмасалиев, Суҳроб Иззатов, Дилшод Жўраев, Одил Абдураҳмонов, Расул Йўлдошев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Усмонали Исмоналиев, Ҳусайн Эргашбоев.
Захира: Зафар Сафаев, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Хурсандов, Хуршид Убайдуллаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умарали Раҳмоналиев, Ғайрат Азизхўжаев, Сирожиддин Баҳриддинов.
«Рух» (Украина) - «Бунёдкор» - 2:0 (1:0)
Голлар: Юрий Климчук (8), Соломон-Отабор (62).
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов (Сарвар Каримов), Маҳмуд Маҳамаджонов (Сардор Хурсандов), Жаҳонгир Ўрозов, Аваз Ўлмасалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Даврон Эргашев (Хуршид Убайдуллаев), Дилшод Жўраев (Сирожиддин Баҳриддинов), Одил Абдураҳмонов (Умарали Раҳмоналиев), Ҳусайн Эргашбоев (Умид Султонов), Суҳроб Иззатов (Музаффар Олимжонов), Усмонали Исмоналиев (Фарҳод Мираҳматов), Расул Йўлдошев (Ғайрат Азизхўжаев).
«Қалдирғочлар» 20 февраль куни икки ҳафталик ўқув-машғулотларни якунига етказиб, ортга қайтишди.
«НАВБАҲОР»: РУСТАМ АШУРМАТОВ ҲАМ «ЛОЧИН»!
Охирги йилларда Ж.Кореяда ўйнаган маҳоратли ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳам «Навбаҳор» сафини тўлдирди. 1996 йилнинг 7 июль куни Қўқонда туғилган футболчи фаолияти давомида «Қўқон-1912», «Бунёдкор», «Кванжу» ва «Канвон» клубларида тўп сурган. Ашурматов шунингдек, Ўзбекистон U-17, U-19, U-23 ва миллий терма жамоаларига жалб этилган. Жумладан, 2018 йили Ўзбекистон U-23 термаси билан Осиё чемпионатида зафар қучган. Ўзбекистон миллий жамоасидаги дебютини эса 2017 йилнинг 23 январь куни нишонлаган.
Самвел Бабаян жамоасининг Туркияда олиб борган йиғинига келсак, «лочинлар» охирги 2та назорат учрашувини Россиянинг «Химки» ва «Томь» клубларига қарши ўтказишди. Ёпиқ тарзда ташкиллаштирилган «Химки» билан баҳсда россияликлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Кейингисида наманганликлар «Томь» дарвозасига жавобсиз 3та гол уришди.
«Навбаҳор» - «Химки» (Россия) - 1:2
«Навбаҳор» - «Томь» - 3:0
Голлар: Жамшид Искандеров, Иван Сальников (авт.), Игорь Голбан.
Шу тариқа «лочинлар» Анталия йиғинини якунлаб, ортга қайтишди. Натижалар чакки эмас: 4та ғалаба ва 1та мағлубият.
«ЛОКОМОТИВ»: ҚАТОРАСИГА ИККИ «СУЛҲ»
«Темирйўлчилар» Қибрайда Про лига вакили «Турон» билан ташкиллаштирилган ўйинда гол ура олишмади - 0:0.
«Турон» - «Локомотив» - 0:0
«Локомотив» шунингдек, 19 февраль куни «Қўқон-1912»га қарши кечган назорат ўйинида ҳам дуранг натижага кўнди - 2:2.
«Локомотив» - «Қўқон-1912» - 2:2 (1:0)
Голлар: Кахи Махарадзе (21), Ислом Қобилов (52) - Анвар Ҳожимирзаев (83), Иван Йосович (88).
«Локомотив» (бошланғич таркиб): Абдумавлон Абдужалилов, Самуэль Опексь Шерзод Файзиев, Ислом Қобилов, Алишер Салимов, Диёр Туропов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Кахи Махарадзе, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Игорь Чикризов.
«ҚЎҚОН-1912»: ЯНГИ КЕЛИШУВЛАР НАҚД
«Қўқон-1912» раҳбарияти ўтган ҳафта бир қатор футболчилар билан янги шартнома тузди. Аниқроқ айтсак, ҳимоячилар Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков, ҳужумчи Мўмин Мелиев, дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Азимов ўртадаги келишув муддатини узайтиришди. Шунингдек, клуб «Пахтакор»дан қайтган Жавоҳир Сиддиқов ва «Навбаҳор-фарм» ярим ҳимоячиси Диёр Жалолиддинов билан ҳам шартнома расмийлаштирди. Жумладан, 2002 йили Наманган вилояти Тўрақўрғон шаҳрида туғилган иқтидорли вингер Жалолиддинов 2 йиллик битим остига имзо чекди.
«Қўқон-1912» тайёргарлигига келсак, Бахтиёр Ашурматов жамоаси 19 февраль куни Тошкентда «Локомотив»га қарши майдонга тушиб, 83 ва 88-дақиқаларда урилган голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди - 2:2.
«Локомотив» - «Қўқон-1912» - 2:2 (1:0)
Голлар: Кахи Махарадзе (21), Ислом Қобилов (52) - Анвар Ҳожимирзаев (83), Иван Йосович (88).
«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Санъат Шихов, Дилшод Раҳматуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Жавоҳир Сиддиқов, Мўмин Мелиев.
Захира: Ислом Абдуллаев, Нодир Ашурматов, Илҳом Ваҳобов, Достон Орипов, Абдуллоҳ Юнусов, Ойбек Рустамов, Сардор Етовқўзиев, Диёр Жалолиддинов, Сардор Азимов, Жамшид Ҳасанов, Анвар Ҳожимирзаев, Мурод Комилов.
«ҚИЗИЛҚУМ»: ЭСТОНИЯДАН ҲУЖУМЧИ
Никола Лазаревич бошқарувидаги Навоий клуби Туркияда навбатдаги «ўртоқлик»ни Қозоғистоннинг «Турон» клубига қарши ўтказди. Бу ўйинда дарвозаларга гол урилгани йўқ.
«Қизилқум» - «Турон» (Қозоғистон) - 0:0
«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Артём Дмитриев, Олег Зотеев, Салим Мустафоев (Азиз Усмонов), Эркин Бойдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Гонсало Ритакко (Шерали Жўраев), Александар Станиславлевич, Темурхўжа Абдухолиқов.
«Қизилқум» машғулотларига аргентиналик Гонсало Ритакко ортидан эстониялик Артём Дмитриев ҳам қўшилди. 1988 йилда туғилган ярим ҳимоячи бунга қадар ўз юртида ТФМК, «Транс», «Флора», «Левадия», «Калев», «Инфонет», «Нимме Калью», шунингдек, Литвада «Ветра» ҳамда «Круоя», Бельгияда «Антверпен» ва «Тюрнхаут» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Маълум муддат Финляндиянинг «Лахти» клубида тўп сурган футболчи охирги 3 мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказди - «Окжетпес» ва «Жетису» сафида. Дмитриев 2015-2019 йиллар оралиғида Эстония миллий жамоасининг 24та ўйинида майдонга тушган.
«СУРХОН»: ТАРКИБ ШАКЛЛАНМОҚДА
«Сурхон» якшанба куни Тошкент вилояти «Дўстлик» стадионида Про лига вакили «Янгиер» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Сурхон» - «Янгиер» - 2:1
Голлар: Мурод Бобожонов, Иқбол
Маликжонов - Темур Усмонов.
Умуман, Термиз клуби янги бош мураббий Анхель Лопес раҳбарлигида режа бўйича иш олиб боряпти. Жумладан, жамоа собиқ футболчилар Зоҳир Пиримов ва Жавоҳир Соҳибовни ортга қайтарди. Қолаверса, ўтган йили «Сурхон»да тўп сурган Мурод Бобожонов ҳам жамоа машғулотларига қўшилди.
«МЕТАЛЛУРГ»: ОХИРИДА ГОЛСИЗ ЎЙИН
Туркия йиғинидаги охирги назорат учрашувида Бекобод жамоасига Грузия чемпионати бронза медали совриндори «Дила» рақиблик қилди. Муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилгани йўқ.
«Дила» (Грузия) — «Металлург» - 0:0
«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Муҳаммадали Алиқулов, Аброр Тошқўзиев, Фаррух Иброҳимов, Фарҳод Бекмуродов, Шаҳзод Ғофурбеков, Фозил Мусаев, Дамир Темиров, Иброҳим Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Ҳакимхон Аламхонов, Одил Абдумажидов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Саламат Қутибоев, Муҳаммад Исаев, Жасур Ашуров, Шаҳзод Неъматжонов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.
Луисма Эрнандес бошқарувидаги «Металлург» Анталияда икки ҳафта шуғулланиб, 5та учрашувда майдонга тушди. Уларда 2та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият этилди.
«НЕФТЧИ»: НОРАСМИЙ ДЕРБИДА 0:0
«Нефтчи» 19 февраль куни Фарғонада Про лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Турон» билан куч синашиб кўрди. Бу учрашувда кучли томон аниқланмади - 0:0.
«Нефтчи» - «Турон» - 0:0
«Нефтчи»: Машҳур Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Ойбек Қиличев, Аброр Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Иззатилло Абдуллаев, Улуғбек Ҳошимов.
Захира: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Шодиёр Ҳожиматов, Умар Адҳамзода, Муҳсин Убайдуллаев, Александр Ешич, Абдуллоҳ Олимов, Сирожиддин Қўзиев, Суннатилло Абдуллаев, Марко Шарич.
«ДИНАМО»: 4-БАҲСДА ИЖОБИЙ ЯКУН
18 февраль куни Туркия йиғинидан ўрин олган 4-учрашувда Грузиянинг «Гареджи» клубига тўқнаш келган «Динамо» дастлабки ғалабани нишонлади - 2:1. Самарқандликларга 10-дақиқада автогол бўлгани ҳам қўл келганини айтиш жоиз. Иккинчи бўлимда эса Фахриддин Алимов жамоадоши Александр Глишич узатмасидан унумли фойдаланди.
«Динамо» - «Гареджи» (Грузия) - 2:1
«Динамо» (бошланғич таркиб): Милое Прекович, Ислом Шарипов, Иброҳим Йўлдошев, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Александр Глишич, Ойбек Нурматов.
«ОЛИМПИК»: УМУМИЙ ҲОЛАТ ЧАККИ ЭМАС
Суперлига дебютанти 18 февраль куни Про лига вакили «Бухоро» клубига қарши майдонга тушди. Тошкент вилояти «Дўстлик» стадионида ташкиллаштирилган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари жамоа ҳолати чакки эмаслигини кўрсатишди - 2:0.
«Олимпик» - «Бухоро» - 2:0 (1:0)
Голлар: Муҳаммадазиз Иброҳимов (27), Руслан Жиянов (40).
«Олимпик»: Владимир Назаров, Абубакрризо Турдиалиев, Шаҳзод Тоиров, Саидазамат Мирсаидов, Достон Турсунов, Ҳумоюн Шербўтаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Фаррух Мухторов, Темур Мамасиддиқов, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов.
Захирадан майдонга тушганлар: Даврон Анваров, Элдор Бегимов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Сардор Маҳмудов, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Абдурауф Бўриев, Жалолиддин Содиқов, Бектемир Абдуманнонов, Муҳаммадали Ғиёсов, Алишер Одилов, Шаҳзод Раҳматуллаев.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20