Қайднома

Қидирув

Ферран, логотип қани?

Ферран, логотип қани?

  23.02.2022 11:22
  0
  467
Ферран, логотип қани?

«Барселона» Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги илк ўйинни «Камп Ноу»да ўтказиб, «Наполи»ни енголмади - 1:1. Бу учрашувда Ферран Торрес майдонда энг кўп кўзга ташланган футболчи бўлди. Фақат пенальтидан самарали фойдалангани ёки бир нечта вазиятни кўкка совургани эмас, балки «Барселона» рамзи туширилмаган формада ўйнагани учун ҳам. Тўхтанг, нима, нима...?

Ферран Торрес иккинчи бўлимда гол урган вазиятда кўпчилик унинг футболкасида «Барселона» логотипи ва Nike белгиси йўқлигини пайқаб қолди. Зеро, бошқа ўйинчилар либосида ҳаммаси жойида эди. Табиийки, ҳеч ким ҳеч нимани тушунмади. Ҳаттоки, турли тахминлар ҳам юзага чиқди. Дейлик, айримлар барчасини мавсум-1994/1995га ишора сифатида баҳолашди. Чунончи, ўшанда Чики Бегиристайн ва Георге Хаджи бир қатор учрашувларда логотипи йўқ формада ҳаракатланишганди. Лекин бу тахмин асосли эмас. Зеро, Ферран Торреснинг ўйин бошидаги суратларига қарасак, «Барса» ва Nike белгилари жойида.

Хуллас, танаффусдан ке­йин логотиплар қаергадир ғойиб бўлди. Катта эҳтимолки, биринчи бўлимдан кейин Ферран футболкасини алмаштиришга тўғри келган, бироқ захирада логотипли либос топилмаган. Балки футболкага ёпиштирилган белгилар ўйин жараёнида узилиб тушгандир, аммо қайси ҳолатда, буни айтиш қийин.

Шу воқеа ортидан «Твиттер»да ҳам «Барселона», ҳам Ферран Торресга қаратилган ҳазилнамо муносабатлар роса кўпайди:

- Торрес аслида гол уришни хоҳламади, чунки унинг либосида ўпиш учун клуб рамзи йўқ эди.

- Наҳотки, Ферран стадионга кираверишда сохта футболка сотиб олган бўлса?

- Ферран Торрес ўйин давомида кўп нарса йўқотди: Nike логотипи, «Барса» рамзи ва бир талай голларни...

Афтидан, Ферраннинг ўзи ҳам яхши вазиятларни қўлдан чиқаргани ва эҳтимолки, логотипни йўқотиб қўйганидан роса сиқилди. Ҳар ҳолда, ўйиндан сўнг «Барса» вакилларининг уни алоҳида юпатишларига тўғри келди.

NIKE ҲАМ ҲАЙРОН

Nike ҳам Ферран Торреснинг либосидаги компания логотипи қандай йўқолиб қолганидан ҳайрон ва бу масалада ҳаттоки, алоҳида суриштирув олиб бормоқчи. Хуллас, «Барса» раҳбарияти экипировкалар таъминотчисига тезда тушинтириш бериши керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz