Қайднома

Қидирув

Яна жамоаларимизнинг тараддудлари ҳақида...

Яна жамоаларимизнинг тараддудлари ҳақида...

  25.02.2022 10:00
  0
  479
Яна жамоаларимизнинг тараддудлари ҳақида...

«Пахтакор» ўз академияси тарбияланувчиси Жасур Ёқубов билан 2 йиллик шартнома тузди. 23 ёшли ҳимоячи аввалги мавсум «Сурхон»да ўйнаб, Суперлига доирасидаги 23та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урганди. У «Пахтакор» сафига эркин агент мақомида қўшилди. Ваҳоланки, Жасур январь ярмида «Локомотив» билан шартнома тузган, аммо 2 февраль куни «темирйўлчилар» лагеридан кетганди.

Туркия йиғинидан кейин бир кун дам олган футболчилар 22 февралдан яна машғулотларга қайтишди. Тайёргарлик Қибрайдаги базада давом эттирилмоқда.

 

«СЎҒДИЁНА»: ЙИҒИНДАГИ СЎНГГИ ЎЙИН

Жиззах жамоаси Туркия йиғини доирасида сўнгги назорат учрашувини Қозоғистоннинг «Каспий» жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Сўғдиёна»нинг ўйиндаги ягона голи Бобур Фарҳодов ҳисобига ёзилди.

«Сўғдиёна» - «Каспий» - 1:2

Гол: Бобур Фарҳодов (22).

 

«БУНЁДКОР»: ҚОЛГАНИ ЖАМОА БАЗАСИДА

Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган икки ҳафталик йиғиндан қайтиб келган жамоа футболчилари 2 кунлик таътилдан сўнг яна машғулотларга киришишди. Аниқроғи, «қалдирғочлар» 23 февраль (кеча)дан жамоа базсида Суперлига 1-туридан ўрин олган «Сўғдиёна»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашди.

 

«ҚЎҚОН-1912»: ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ СЎНГГИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Қўқонликлар 22 февралдан тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашди. Йиғин жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов белгилаган режа асосида давом этмоқда. Ҳозирга келиб таркиб тўлиқ шаклланган, биргина ҳужумчи Ҳамиддилло Абдуҳамидов жароҳатини даволатиш билан банд. Эслатма, «Қўқон-1912» Суперлига-2022 1-тур учрашувини Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши ўтказади.
***

Янги мавумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қўқонда ўтказаётган "шунқорлар" бугун назорат ўйинида майдонга тушишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Нефтчи" жамоаси билан бўладиган "дерби"дан олдинги сўнгги назорат баҳсида Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоаси билан куч синашишди.

Мураббийлар штаби бу ўйинда асосий таркибнинг деярли барча футболчиларини навбати билан майдонга туширишди. Олтиариқлик футболчилар ҳам тажрибали футболчиларга қарши яхши қаршилик кўрсатдилар. Қизиқарли ўтган ўйин  2-0 ҳисобида қўқонликларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувдаги голларни Сардор Азимов ҳамда Диёрбек Жалолдинов урди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ»: ЯНГИ ЛЕГИОНЕРЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Навоий клубининг Туркиядаги йиғинига икки нафар янги легионер қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Булар - аргентиналик Гонсало Ритакко ва эстониялик Артём Дмитриев.

Гонсало Габриэль Ритакко

Туғилган санаси ва манзили: 1993 йил 21 май, Пилар (Аргентина)

Амплуа бўйича: ярим ҳимоячи

Тўп сурган жамоалари: «Дельфин» (Эквадор), «Оренсе» (Эквадор), «Рампла» (Уругвай), «Манта» (Эквадор), «Гуякиль Сити» (Эквадор), «Родос» (Греция)

Артём Дмитриев

Туғилган санаси ва манзили: 1988 йил 14 ноябрь, Таллинн (Эстония)

Амплуа бўйича: ярим ҳимоячи

Тўп сурган жамоалари: ТФМК (Эстония), «Ветра» (Литва), «Транс» (Эстония), «Левадия» (Эстония), «Антверпен» (Бельгия), «Лахти» (Финляндия), «Жетису» (Қозоғистон).

Навоийликлар 22 февраль куни «Ростов» (Россия) клубининг 19 ёшлилар жамоасига қарши навбатдаги назорат-синов учрашуви ташкил этишди. Унда Никола Лазаревич бош мураббийлигидаги жамоа легионерлар голлари эвазига ишончли ҳисобда ғалабага эришди.

«Қизилқум» - «Ростов» (U-19) - 2:0

Голлар: Паул Комолафе (12), Александар Станиславлевич (23).

«Қизилқум»: Игнатий Нестеров, Файзулло Қамбаров, Азиз Усмонов, Ислом Тўхтахўжаев (Шуҳрат Муҳаммадиев), Тимур Набиев (Олег Зотеев), Салим Мустафоев, Шерали Жўраев (Шаҳзод Туропов), Жасур Азимов, Александар Станиславлевич (Ҳумоюн Абдуалимов), Паул Комолафе (Темурхўжа Абдухолиқов), Илҳом Кенжаев (Орифхўжа Абдухолиқов).

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (51), Салим Мустафоев (85).

Четлатиш: Орифхўжа Абдухолиқов (55).

 

«МЕТАЛЛУРГ»: ҚИСҚА ТАЪТИЛ ТУГАДИ

Хориж йиғинидан кейин Бекобод жамоаси вакилларига берилган 3 кунлик таътил тугади. Жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар 21 февраль куни «Металлург» базасида жамланишди ва тайёргарлик жараёнининг якуний қисмига киришишди. Футболчилар соғ-саломат, кайфиятлар кўтаринки. Мураббийлар дастлабки куни футболчиларга енгил юклама бериш билан чекланишди. Ҳозирча қишки йиғинда жароҳатланган Ислом Исоқжонов ҳамда Ўзбекистон U-20 термаси йиғинига чақирилган Шаҳзод Неъматжонов ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётов машғулотларда қатнашишмаяпти. Улар 27 февраль куни клуб ихтиёрига қайтишади.

 

«ОЛИМПИК»: «ЎРТОҚЛИК»ДА ДУРАНГ

Тимур Кападзе бош мураббийлигида янги мавсум тайёргарлигини Тошкентда давом эттираётган «Олимпик» 22 февраль куни Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Тошкентликларнинг ягона голи Фаррух Мухторов ҳисобига ёзилган бўлса, «Хўжанд» сафида тўпни ҳамюртимиз Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев киритди.

«Олимпик» - «Хўжанд» - 1:1

Голлар: Фаррух Мухторов (73) - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (27).

«Олимпик»: Владимир Назаров, Абубакрризо Турдалиев, Шаҳзод Тоиров, Саидазамат Мирсаидов, Достон Турсунов, Ҳумоюн Шерботаев, Отабек Жўрақўзиев, Темур Мамасиддиқов, Фаррух Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Руслан Жиянов.

"ЛОКО"ДА НИМА ГАПЛАР?
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «темирйўлчилар» бугун Қибрай стадионида «Машъал»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Мазкур баҳсда Тошкент жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Рақиб дарвозасига ҳар иккала голни ярим ҳимоячи Диёр Туропов киритди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган ҳимоячи Хуршидбек Мухторов "Локомотив" либосида ҳаракат қилди. Унинг "Локо"га ўтиши ҳақида кеча "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар қилгандик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz