Олдинроқ, "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраганди.
"Маълумки “Андижон” футбол жамоамиз қишки йиғинларнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шахрида 14 кун давомида олиб борди. Йиғин давомида матбуот рахбарининг соғлиғида муаммолар бўлган ва шахардаги шифоҳонага олиб борилиб тегишли муолажалар олиб борилган.
Сафардан кайтиш чоғида матбуот раҳбари Анталиядан Истамбулга бир соатлик парвоз қилиб етиб келган. Истанбул аэропортида навбатчи шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилганда беморда қанд миқдори меъёрдан ортиб кетганлиги сабабли парвозга рухсат беришмаслигини, тегишли муолажалар қилиб қайта тахлилдан ўтказиб беморнинг холати барқарор бўлгандагина Ўзбекистонга учириб юборишларини билдиришган. Шундан сўнг клуб рахбарияти клуб матбуот раҳбари ва шифокорини Истанбулдаги шифохонада қолдиришган. Хозирда мунтазам равишда Истанбулдаги шифохона билан алоқада бўлиб вазият назорат қилиб борилмоқда, муолажалар душанба кунига қадар давом этиши ва шундан сўнг қайта таҳлил ўтказгандан сўнг Ўзбекистонга учиб келишларини маълум қилишди. Барча муолажалар ва таҳлиллар учун тўловлар клуб томонидан амалга оширилмоқда.
Клуб хар бир ходимни химоя қилади ва қадрлайди.
Р.S - клуб бўйича барча янгиликларни расмий каналимизда эълон қилингандан сўнг инобатга олишингизни, бошқа ижтимоий тармоқлар сахифаларида чиқаётган хабарларни аниқлаштиргандан кейин фикр билдиришингизни сўраб қоламиз. Ҳар қандай савол масалалар бўйича жавоб беришга доим тайёрмиз.", - дейилади клуб баёнотида.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20