Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Суперкубок ўйини водийда ўтиши ёқимли»

Рўзиқул Бердиев: «Суперкубок ўйини водийда ўтиши ёқимли»

  27.02.2022 07:57
  0
  693
Рўзиқул Бердиев: «Суперкубок ўйини водийда ўтиши ёқимли»

Қаршининг «Насаф» жамоаси 18 февраль куни икки ҳафталик тайёргарликдан сўнг хориждан қайтиб келди. Олдинда «аждарлар»ни янги мавсумнинг дастлабки учрашуви - Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор»га қарши баҳс кутиб турибди. Махсус мухбиримиз шу ва бошқа мавзулар юзасидан «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни суҳбатга тортди.

- Рўзиқул Саъдуллаевич, «Насаф»нинг Туркиядаги машғулотлари қандай ўтди?

- Хориж йиғини кўнгилдагидек бўлди. Тайёргарликни режа асосида олиб бордик. Амалиётда кўзланган натижага эришилди. Еттита назорат учрашуви ўтказдик.

- Жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида гапирсангиз.

- Янгиликлар деярли йўқ. Дониёр Нарзуллаев «Нефтчи» (Фарғона) таркибига қўшилди. Шоҳмалик Комилов, Жўрабек Маннонов, Жасур Жумаев «Динамо» (Самарқанд), Абубакрризо Турдиалиев «Олимпик» (Тошкент) сафида ижара асосида тўп суришади. Андрея Калудерович ҳам «Насаф» билан хайрлашди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков «Пахтакор»га қайтди. Жамоамиз таркибини кучайтириш учун амалий иш олиб бориляпти. Таркибимизга Шароф Муҳиддинов қайтди. Россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв жамоамизда ўйнашни ихтиёр этди. Ҳужумчи масаласида олиб борилаётган изланишларимиз якунига етмоқда. Бугун-эрта хориждан истеъдодли форвард таркибимизга келиб қўшилиши кутилмоқда.

- Анталиядаги йиғинда скаутлар «Насаф»нинг баъзи ўйинчиларини кузатишгани ҳақидаги маълумотлар нечоғли рост?

- Тўғри, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасидан ҳужумчимиз Ҳусайн Норчаев, ҳимоячимиз Ҳусниддин Алиқулов ва бошқа ўйинчиларимизга қизиқиш борлигини эшитдик. Улар ўз вақтида Азиз Ғаниевга ҳам эътибор қаратишган экан, унинг Европада ўйнашга муносиб футболчи эканлигини таъкидлашган. Бу каби фикр-мулоҳазалар ёқимли. Йигитларимиз кучли клубларга ўтишса, бу ўзбек футболининг ютуғидир. Суперкубок ва 3 март куни старт оладиган Суперлиганинг дастлабки учрашуви ҳам хорижлик мутахассислар эътиборида бўлса, ажаб эмас.

- «Насаф»га ФИФА томонидан қўйилган тақиқ ўз ечимини топдими?

- Бу бўйича ишлар ниҳоясига етяпти. Раҳбарият ушбу масала эрта-индин тўлақонли ҳал этилади, дейишди. Келгусида ҳуқуқий масалаларни янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган.

- 27 февралда Яйпанда бўлиб ўтадиган Суперкубок баҳси олдидан «Пахтакор» қай даражада ўрганилди? 2021 йил 4 декабрдаги «шерлар» билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқни кўряпсиз?

- «Пахтакор» мамлакатимиздаги ўзига хос тарих ва ютуқларга эга жамоа. 2022 йилги мавсумда клубнинг мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлди. Таркиб асоси сақланиб қолди. Тажрибали футболчилардан Сардор Рашидов, Икром Алибоев жамоа сафига қўшилди. Шундай бўлсада, «Пахтакор»нинг имкониятларини яхши биламиз.

- «Насафчилар»нинг ўйин олдидан кайфияти қандай?

- Кайфиятимиз яхши. Ушбу учрашувнинг Яйпандаги шинам ва кўркам стадионда ўтказилишини эшитиб, хурсанд бўлдик. Чунки водий аҳлининг футболга бўлган меҳри ўзгача. Улар адолатли, ҳалол ўйинларни севишади. Мухлислари кучлиларнинг кучлисини қадр­лайди. Бунга кўп гувоҳ бўлганмиз. Баҳс кескин курашлар остида ўтиши аниқ. Умуман, янги мавсумда ўз олдимизга юксак мақсадлар қўйганмиз. 27 февраль кунги ўйинда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz