Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: От жароҳати учун танқид...

Футбол атрофида: От жароҳати учун танқид...

  28.02.2022 03:03
  0
  497
Футбол атрофида: От жароҳати учун танқид...

«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер ҳайвонларни жуда яхши кўради. Айниқса, отларга меҳри бошқача. Аммо футболчи яқинда шахсий отхонасидаги воқелик ортидан танқидларга учради. Томас ўтган йили зотдор отларни уруғлантириш бизнесига ҳам сармоя киритганди. Унга бу жониворга муҳаббат турмуш ўртоғи - ярим профессионал чавандоз Лизадан ўтган. Хуллас, эр-хотин ҳозирда бутун бўш вақтда шахсий от фермаси билан шуғулланишади. «Томаснинг отлар ҳақидаги билими кўпми ёки менинг футбол борасидаги тушунчам? Ўйлайманки, у отлар масаласида кўпроқ билади», - дейди Лиза.

Томас Мюллер ферма ишларига шўнғиш асносида асабларини тинчлантиради ва бу унинг янада яхшироқ ўйнашига ёрдам беради: «Муҳим ўйинлар олдидан журналистлар назаридан четда бўлиб, ёқтирган ишингиз билан шуғулланишингиз муҳим, - деганди Мюллер бир сафар. - Рақиб ҳақида ўйлайверишдан кўра, асов отни бўйсиндиришга уриниш фойдали. Бунда энг кичик жиҳат ҳаммасини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас». «Бавария» 2018 йилнинг март ойида «Фрайбург»ни 4:0 ҳисобида енгган ўйинда охирги голни Мюллер урди. Ўшанда футболчи учрашувдан сўнг ўз голини алоҳида қувончли воқеага бағишлашини яширмади: «Бугун фантастик кайфиятда ўйнадим, чунки кеча фермамда илк тойчоқ туғилди! Хуллас, қайсидир маънода ота бўлдим».

Ўтган йили эса Мюллернинг севимли маш­ғулоти бизнесга айланди: оилавий Gut Wettlkam отхонасида зотдор наслларни уруғлантириш бошланди. Яқинда эса шу фермада битта нохушлик юз берди. Таъкидланишича, Д~Ави лақабли айғир жуфтлаш мавсумига тайёргарлик жараёнида аренада сирғаниб кетиб, ёнбоши билан кескин йиқилган ва туёғидан жароҳатланган. «Афсуски, бизда ёмон хабар бор. Севимли айғиримиз - Д~Ави яқин ойларда дам олиши керак. У ўта кучли от. Таскин берадиган томони, ҳаммаси янада ёмон бўлиши ҳеч гап эмасди», - деб ёзилди отхонанинг «Фейсбук» тармоғидаги гуруҳида. Қўшимча қилинишича, Д~Ави энди жуфтлашолмайди ва унинг уруғи музлатилган ҳолда чегирма асосида сотилади. Таққослаш учун айтсак, олдинроқ Д~Авининг уруғи 2000 еврога сотилган, энди бу сумма 200 еврога тушди.

Ҳайвонларни муҳофаза қилувчи ташкилот - PETA фаоллари эса Мюллер ва унинг ҳамхонасини жиддий танқид остига олишмоқда. «Отларни яхши кўришларини айтаётганларнинг максимал фойда олиш мақсадида уларни ғайритабиий жуфтлашишга мажбурлашлари - соф шафқатсизликдир. Лиза ва Томас Мюллер назоратни кучайтириб, Д~Авининг жароҳатланмаслигини таъминлашлари мумкин эди...», - деди PETA вакили Яна Хогер хоним. Тўғри, Томас ва Лизанинг айбдор эканликлари бўйича ҳеч қандай далил йўқ. Шундай экан, бу воқеа Курт Зума ва мушук видеоролиги каби кучли нафратга йўғрилган реакция келтириб чиқармаса керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz