Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: Янги форматга янги қоидалар...

ОЧЛ: Янги форматга янги қоидалар...

  02.03.2022 04:24
  0
  566
ОЧЛ: Янги форматга янги қоидалар...

ОФК Ижроий қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига дахлдор бир қатор янгиликлар тасдиқланди. Жумладан, ОЧЛ формати ўзгартирилиши расман маълум қилинди.

* 2023 йилдан эътиборан ОЧЛ ва ОФК кубоги турнирлари «куз-баҳор» форматида ўтказилади. Демак, ҳар икки мусобақа кузда стартга чиқади ва кейинги йилнинг баҳорида финишга етади.

* Айнан мавсум 2023|2024дан эътиборан ОЧЛ ва ОФК кубогида легионерларга нисбатан белгиланган лимит «5}1»га оширилади. Оддий айтганда, иштирокчи жамоалар янги қоидага мувофиқ, 6 нафар (улардан бири ОФК таркибидаги мамлакатдан бўлиши шарт) хорижликни турнир «заявка»сига киритиши мумкин. Эслатма, ҳозир ҳар икки турнирда «3}1» лимити амалда.

* Мавсум 2023|2024дан эътиборан ОФК клублар турнирларида «3та сариқ карточкага дисквалификация» қоидасига амал қилинади. Маълумот учун, ҳозирги қоидага кўра, 2та «сариқ« олган футболчилар кейинги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлишади.

* 2023 ва 2024 йил тақвимига киритилган U-17, U-20 ва U-23 тоифасидаги Осиё чемпионатлари саралаш босқичида жамоалар «Шарқ» ва «Ғарб» минтақасига ажратилмайди. Демак, «Шарқ» ва «Ғарб» минтақалари вакиллари 1та гуруҳга тушишлари мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz