Ўзбекистон термаси ўзининг 30 йиллик тарихида ОФКга аъзо 34та жамоага қарши ўйнаб кўрган. Мальдив термаси ушбу рўйхатга 35-рақиб сифатида киради, зеро, Наманганда ўтадиган учрашув тарихдаги илк қарама-қаршилик бўлади. Термамиз Шри-ланкаликлар билан бор-йўғи бир бора тўқнаш келишган - 2000 йилги Осиё кубоги саралашида. 1999 йилнинг ноябрь ойида БААда ўтган баҳс Ўзбекистон термасининг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Вакилларимиз Таиланд миллий жамоаси билан жами 7 марта ўйин ўтказиб, уларнинг 3тасида зафар қучишган, 4тасида имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати: 15-17.
***
- ОК-2023 саралаш турнири ўйинлари 8, 11 ва 14 июнь кунлари марказлашган тизимда Қувайт, Мўғулистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Малайзия ва Қирғизистон (гуруҳлар кетма-кетлиги)да бўлиб ўтади. «С» гуруҳи учрашувларига Наманган мезбонлик қилса, «F» квартети баҳслари Бишкекда ташкил этилади. Турнирнинг финал босқичига гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар ва энг яхши кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин эгаси йўл олади.
***
- Дарвоқе, 2004 йилги Осиё кубоги саралашида Таиланд термасига қарши 2та ўйин ўтказгандик. Дастлаб 2003 йилнинг 8 ноябрь куни бизникилар Тошкентда Владимир Шишелов ўз туғилган кунида қайд этган «дубль» эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Орадан 2 ҳафта ўтиб, Бангкокда Ўзбекистон термасининг 1:4 ҳисобида ютқазиши оқибатида Хитойда ўтган финал босқичига таиландликлар йўл олиб, тожикистонликлар мусобақадан четда қолишганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20