Қайднома

Қидирув

Қойил, Пьер-Эмерик!

Қойил, Пьер-Эмерик!

  04.03.2022 12:12
  0
  431
Қойил, Пьер-Эмерик!

«Арсенал»дан безиб, «Барселона»га йўл олган габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг Испания Ла Лигаси 25-туридан ўрин олган «Вален-сия»га қарши ўйин (4:1)да бир ўзини кўрсатиб қўйди - 3та гол! У шу тариқа XXI асрда Европанинг кучли 5та лигасидан 4тасида «хет-трик»ка эришган биринчи футболчига айланди.
Пьер-Эмерик бунга қадар Франция, Германия ва Англия элит лигаларида ҳам шундай натижага эришганди. Умуман, «Милан»нинг габонлик тарбияланувчиси фаолияти давомида Франциянинг «Дижон», «Лилль», «Монако» ва «Сент-Этьен», Германиянинг «Боруссия» Д. ҳамда Англиянинг «Арсенал» клублари сафида тўп суришга улгурган.

*** Германиянинг transfermarkt портали маълумотларида келтирилишича (22 февраль ҳолатига кўра), XXI асрда Европанинг кучли 5та чемпионатидан камида 2тасида «хет-трик» қайд этиш атиги 10 нафар футболчига насиб этган.

*** Бу борада Пьер-Эмерик Обамеянгнинг яқин таъ­қибчилари - Криштиану Роналду, Эммануэль Адебайор, Алексис Санчес ва Саломон Калу. Бу 4 нафар футболчи 3тадан лигада «хет-трик»ка эришган.

*** Пьер-Эмерик Обамеянг «хет-трик»ларнинг умумий сони бўйича Криштиану Роналдудан анча орқада. Габонлик футболчи 7та ўйинда 3тадан гол урган бўлса, португалиялик юлдуз Испания, Италия ва Англия чемпионатлари доирасидаги нақ 37та ўйинда шундай натижага эришган.

XXI асрда Европанинг кучли 5та

лигасидан камида 2тасида «хет-трик»ка эришган футболчилар

1. Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон) - 4та лига

2. Криштиану Роналду (Португалия) — 3та лига

3. Эммануэль Адебайор (Того)  — 3та лига

4. Алексис Санчес (Чили) — 3та лига

5. Саломон Калу (Кот-д~Ивуар) — 3та лига

6. Луис Суарес (Уругвай) — 2та лига

7. Серхио Агуэро (Аргентина) — 2та лига

8. Эдинсон Кавани (Уругвай) — 2та лига

9. Тьерри Анри (Франция) - 2та лига

10. Златан Ибрагимович (Швеция) - 2та лига

Пьер-Эмерик Обамеянгнинг 4та элит ўйини

1. Франция чемпионати. 2012 йил 22 февраль

«Сент-Этьен» - «Лорьян» - 4:2

2. Германия чемпионати. 2013 йил 10 август

«Аугсбург» - «Боруссия» Д. - 0:4 

3. Англия чемпионати. 2021 йил 14 февраль

«Арсенал» - «Лидс» - 4:2

4. Испания чемпионати. 2022 йил 20 февраль

«Валенсия» - «Барселона» - 1:4

Сўз

- «Месталья»га охирги марта «Арсенал» билан ЕЛ ўйини учун келган ва ғалаба билан қайтгандик. Бу сафар «хет-трик»ка эришдим. Бу стадион мен учун худди уйимдек бўлиб қолди. Пьер-Эме-рик Обамеянг («Валенсия»га қар-ши ўйиндан сўнг).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz