Қайднома

Қидирув

Тафсилот: Ҳурматга лойиқ ёндашув

Тафсилот: Ҳурматга лойиқ ёндашув

  05.03.2022 02:20
  0
  489
Тафсилот: Ҳурматга лойиқ ёндашув

Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клуби Европа Конференциялар Лигасидаги иштирокини тўхтатди. Жамоа бош мураббийи Гурбан Гурбановнинг ўйин вазиятига тўғри ёндашуви эса 1|16 финал босқичининг ўзига хос чиройли воқелигига айланди.

Асосий нюанc шуки, Конференциялар Лигасида VАRдан фойдаланилмаяпти. Хуллас, Озарбайжон пойтахтида бош ҳакам инсон омили фактори туфайли ҳолатни тўғри баҳолай олмади ва қўл ёрдамида урилган голни инобатга олди. Гап учрашувнинг 34-дақиқасида чап қанотдан амалга оширилган ҳужум якунида юзага келган ҳолат хусусида: ҳужумчи Ибраим Важи тўпни чиндан ҳам, қўли билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Польшалик рефери Бартош Франковски эса буни бош билан йўлланган зарбадек кўрди, шекилли, дарҳол майдон марказига ишора қилди - гол!

Табиийки, рақиб - «Марсель» футболчилари синхрон равишда реферини қуршаб олиб, қоидабузарлик борлигини тушунтиришга уринишди. Гурбанов айни шу лаҳзада вазиятга аралашди: у босиқлик билан жамоа сардори Максим Медведевга нималарнидир тушунтирди. «Қорабоғ» сардори шундан сўнг ҳакам олдига югуриб бориб, унга ҳаммасини етказди. Шу тариқа Франковски мезбонлар голини бекор қилди. Ажойиб ёндашув, ҳурматга лойиқ ҳалоллик!

«Қорабоғ» якунда 0:3 ҳисобида енгилди (икки ўйиннинг умумий натижаси - 1:6). Муҳими, «Қорабоғ» ўз тарихида илк марта еврокубоклар «плей-офф» бос­қичида ўйнади ва бош мураббийнинг олижаноблиги туфайли яхшигина воқеа билан назарга ҳам тушди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz