Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Ишончни оқламаган «халоскор»

Ана, холос! Ишончни оқламаган «халоскор»

  05.03.2022 10:30
  0
  582
Ана, холос! Ишончни оқламаган «халоскор»

Англия лига кубоги финали – «Челси» - «Ливерпуль» баҳси голсиз якунланди: умуман, жамоалар асосий вақтда тўртта (учтаси «кўклар»да) тўп киритишди, аммо барчаси офсайд туфайли бекор қилинди. Гарчи «Ливерпул»нинг голи дастлаб ҳисобга олинган бўлсада, ҳакамлар VAR ёрдамида фикрларини ўзгартиришди. Учрашувнинг энг қизиқарли воқеаси 15 дақиқадан иборат қўшимча бўлимларнинг охирги сониялари ўтиб бораётганда рўй берди: пенальтилар серияси муқаррарлигини билган Томас Тухель Эдуар Мендини захирага олиб, халоскорлик ролини Кепа Аррисабалагага ишониб топширди.

Умуман, айнан Кепа бутун турнир давомида асосий посбон вазифасини бажарган, бироқ финалда Менди бошланғич таркибда майдонга тушганди. Эдуар бутун ўйин давомида ишончли тўп сурди, яқинда Африка кубоги финалида ҳам пенальтилар сериясида муваффақият қозонганди. Тухель эса Кепани «нуқта»дан йўлланадиган зарбаларни қайтаришда устунроқ деб ҳисоблади.

Бироқ футбол лотереясида «Челси» ва «Ливерпуль» дарвозабонлари бирор марта рақиб тепган тўп йўлига тўғаноқ бўлолмадилар. Натижада, майдон ўйинчиларининг барчаси аниқ зарбалар йўллашди ва навбат дарвозабонларга келди. Куивин Келлехер амплуадошини осонгина доғда қолдирди. Ўзи дарвозага турганда эса, ортиқча қийинчиликка дуч келмади - Аррисабалаганинг тепган тўпи дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Шу тариқа, Тухелнинг ноодатий қарори ўзини оқламади. Тақдир ҳазилини қарангки, Кепа пенальтиларни қайтариш кўрсаткичи бўйича Мендидан кучли бўлишига қарамай, Лига кубогида бирорта ҳам зарбани бартараф этолмади ва ўзининг ноаниқ уриниши туфайли соврин «Ливерпул»га кетишига сабабчи бўлиб қолди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz