Қайднома

Қидирув

Ракурс: «Йўқ, футболка ўзим учун эмас»

Ракурс: «Йўқ, футболка ўзим учун эмас»

  06.03.2022 11:55
  0
  531
Ракурс: «Йўқ, футболка ўзим учун эмас»

«АЛ-АҲЛИ» МУРАББИЙИНИНГ «ЧЕЛСИ» ЎЙИНЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВДАН КЕЙИНГИ ТАЪСИРЛИ СЎЗЛАРИ. Европада кўпчилик Клублар ўртасидаги ЖЧни унча қадр­ламайди. Дейлик, «кўҳна қитъа» жамоалари мухлислари турнирнинг бош совринига «пластик кубок» сифатида қарашади. Бошқа қитъа вакиллари учун эса клублар мундиали катта футбол муҳитини синаб кўриш имконияти, албатта.

Жорий йил БААда ташкиллаштирилган Клублар ўртасидаги ЖЧ-2021да Африка номидан қатнашган «Ал-Аҳли» (Миср) 3-ўринни эгаллади. Мисрликлар «бронза» учун ўйинда Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан устун келишди. Қоҳира жамоаси мураббийи Питсо Масимане шундан сўнг турнир финалини ҳам кузатди ва якунда «Челси» футболчилари билан учрашиб, мақсадига эришди. Аниқроғи, Жанубий африкалик мутахассис Мэйсон Маунт футболкасини сўраб олди. Ўзи учун, эмас, албатта. «Мэйсон Маунт либоси... Йўқ, формани ўзим эмас, қизим учун олдим. У айнан шу футболчи ўйинини яхши кўради ва ҳар доим «Мэйсон Маунт, Мэйсон Маунт», деб юради. Мана, Мэйсон билан гаплашдим ва у футболкасини совға сифатида берди».

Питсо Масимане шунингдек, Н~Голе Кантега ҳам алоҳида тўхталди: «Кантега келсак, унинг камтарлигини ақлга сиғдириш қийин. Қаранг, футболда катта ютуқларга эришди, лекин ҳамон ўта камтар йигит. Кенг кўламдаги муваффақиятлардан сўнг одамнинг камтарликни қандай сақлаб қолиши ва атрофидагиларга яхши муносабатда бўлиши сирини тушунмайман, очиғи...». Ҳа, африкаликлар Кантенинг олижаноблигидан ҳайратдалар, худди бошқалар қатори.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz