Қайднома

Қидирув

Нигоҳ: Араб кубогининг 10 жиҳати

Нигоҳ: Араб кубогининг 10 жиҳати

  07.03.2022 03:30
  0
  406
Нигоҳ: Араб кубогининг 10 жиҳати

2021 йили Қатарда бўлиб ўтган Араб кубоги мазкур турнирнинг мунтазам ривожланиб бораётганини кўрсатди. Қуйидаги материалда 30 ноябрдан 18 декабргача давом этган, Қатарга жаҳон чемпионатидан олдин ажойиб репетиция вазифасини ўтаган мусобақанинг ҳал қилувчи 10та жиҳатини келтириб ўтамиз.

1. ЖЧ-2022нинг дастлабки йиғма стадиони очилиш маросими

Асосан транспорт контейнерларидан барпо этилган «974» стадиони турнир очилиши куни дастлабки ўйинни қабул қилди. Иншоотнинг инновацион дизайнидан кўриниб турибдики, уни тўлиқ йиғиштириб, жиҳозларини Қатар ёки бошқа мамлакатлардаги спорт мажмуалари қуришда ишлатиш мумкин. ЖЧ-2022нинг 1/8 финалгача бўлган 7та ўйини айнан «974» стадионида бўлиб ўтади.

2. Турнирлар ўтказиш учун экологик жойлар

Турнир ўтказиладиган барча стадионлар жаҳон стандартлари асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, GSASнинг камида 4 юлдузли сертификатини олишга яқин турибди. GSAS - бу барқарор қурилиш характеристикасига асосланган рейтинг системаси бўлиб, иншоотнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришда ёрдам беради, ўз навбатида, минтақадаги қадриятлар, анъаналар ва хусусиятларни сақлаб қолади.

3. Текин жамоат транспорти

Турнир давомида чипталар эгалари ва аккредитациядан ўтган ходимлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Шу муддат ичида Дохадаги метрода 2,5 миллиондан ортиқ йўналиш амалга оширилиб, улардан 240 мингтаси бевосита мухлисларнинг ўйинларга ташрифи билан боғлиқ бўлди.

4. Қисқартирувнинг янги стандартлари ўрнатилади

Араб кубоги-2021 давомида турнир майдончаларида чиқиндилар умуман ташқарига чиқмади, уларнинг 70 фоизи «Ал-Байт» стадионида қайта ишланди. Шу тариқа, чиқиндилар ишлаб чиқишга чек қўйиш, қайта ишланган ва компостланган материаллардан максимал фойдаланиш, алоҳида чиқиндиларни тўплашда қатнашган ишчи кучи ва фанатларни рағбатлантириш имкони туғилди.

5. Стадионлардаги қулайликлар

Барча объектлардаги замонавий қулай инфраструктурадан ташқари, турнир давомида жисмоний имконияти чекланган мухлисларнинг стадионга қийинчиликларсиз киришлари учун зарур чоралар кўрилди. Шу мақсадда волонтёрлар жалб этилди, улар ёрдамида мухлисларни сайр қилдириш йўлга қўйилди, кенг ўриндиқлар ўрнатилди. Бундан ташқари, жисмоний имконияти чекланган ишқибозларни стадион дарвозасигача кузатиб қўйиш учун гольф аравачалари тақдим этилди.

6. Араб тилидаги аудиоизоҳлар

Кўзи ожизлар ва кўриш имконияти чекланганлар турнир давомида илк бор араб тилидаги аудиоизоҳлардан фойдаланишди. Улар шахсий мобил қурилмалари ва қулоқчинлари, махсус иловалар ёрдамида ҳар бир ўйинда шу каби изоҳларни тинглаш имкониятига эга бўлишди. Шу тариқа стадиондаги муҳит ва ҳаттоки, футболчилар юз ифодаси ҳақида ҳам маълумот бериб турилди. Айни пайт ЖЧ-2022 давомида барча жойларда ушбу хизматни араб ва инглиз тилларида тўлиқ йўлга қўйиш бўйича режа ишлаб чиқилмоқда.

7. Education City стадионидаги сенсор хона

Сенсор бўйича имконияти чекланган мухлислар, жумладан, аутизм хасталигига чалинган болалар ҳам ўйинларни Education City стадионидаги сенсор хонадан кузатиш имкониятига эга бўлишди. Аренадаги скайбокслардан биридаги объект ташриф буюрувчиларнинг махсус ёритилган ҳудудда футбол учрашувларидан баҳраманд бўлишларини таъминлади. Ушбу объектдаги юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар кенг кўламли тадбир пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавотирларни аритиш борасида айни муддао­дир. 2022 йили Қатарда учта стадионда сенсор хоналарини очиш режалаштирилмоқда.

8. Тамакисиз турнир

ФИФА тасарруфидаги барча турнирларда тамаки истеъмоли тақиқланган бўлиб, шу тариқа иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар саломатлигини ҳимоя қилиш кўзда тутилган. Ходимлар, волонтёрлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги инспекторлари ушбу сиёсат ҳақида тўлиқ маълумот бериш учун фаол ишлаб, уни турнирнинг барча 6 стадионларида қўллашди.

9. Антидискриминация ва инсон ҳуқуқлари

Футболда антидискриминацион ҳаракатларга ўрин йўқ. Турнир вақтида ҳиссиётлар жунбушга келиши эҳтимоли инобатга олиниб, дискриминация ва бошқа инсонлар ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида махсус тизимлар йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ЖЧ-2022 пайти инсон ҳуқуқларини поймол қилиш эҳтимоли бўйича шикоятларни кўриб чиқиш механизми Араб кубоги-2021дан аввал амалиётга татбиқ этилган бўлиб, мундиал бошлангунча бўлган даврда ушбу муаммо бўйича тушадиган ҳар қандай шикоятлар кўриб чиқилади.

10. 5000дан ортиқ киши ўқитилди

Турнирга тайёргарлик дои­расида 5000дан ортиқ ходимлар, волонтёрлар ва пудратчилар мусобақани ўтказишнинг турли жиҳатлари бўйича ўқув-курсларида қатнашишди. Ташкилотчилар томонидан ўтказилган тренинг бар-қарорлик, стадионларга киришдаги қулайликлар, дис-криминацияга қарши кураш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва ФИФАнинг тамакига қарши сиёсатига доир масалалардан иборат кенг доирани қамраб олди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz