Қайднома

Қидирув

«Аякс»га нима бўлди?

«Аякс»га нима бўлди?

  07.03.2022 05:25
  0
  440
«Аякс»га нима бўлди?

Эрик тен Хаг бошқарувидаги «Аякс» 23 февраль оқшоми Лиссабонда «Бенфика» дарвозасини 2 марта нишонга олди, тўғри, шунинг баробарида 2та гол ҳам қўйиб юборди. Ке-йин, 27-санада Нидерландия Эредивизиони 24-турида камтарин «Гоу Эхед Иглс»га ютқазиб қўйди - 1:2. 2:2 ва 1:2 ҳисоблари ўз йўлига, факт шуки, Амстердам дружинаси жорий мавсум телбавор маҳсулдорлик кўрсатмоқда. Диққат қилинг, 14та йирик ҳисобли ғалаба (жумладан, 9та 5:0) ва умумий голлар нисбати 111:14. Бу шунчаки, «жинни»лик. Ваҳоланки, «Аякс» январь ойи ўрталарида ҳам Нидерландия Эредивизиони турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган ва жамоада голлар нисбати 56:4га тенг эди. Энди эса тен Хаг шогирдлари 1-ўриндалар, голлар нисбати - космос!

***

Европанинг кучли 5та лигасига қарасак, миллий чемпионатдаги голлар нисбати бўйича «Аякс» олдига тушадиган жамоанинг ўзи йўқ. Диққат қилинг, Амстердам клуби ҳар бир қўйиб юборилган голга жавобан нақ 10та (!) урмоқда. Қойил, шунчаки, қойил!

***

Ҳа, «Аякс» ЧЛда нисбатан кўпроқ гол қўйиб юбормоқда. Шунга қарамай, асосий евротурнирдаги голлар нисбати ҳам ҳайратланарли, барибир. 7та ўйин учун +15 - бу чакки эмас, тўғрими? 

Тен Хаг жамоасининг Нидерландия кубогидаги иштироки эса ҳозирда шунчаки, FIFA ўйин иловасининг энг енгил вариантини эслатмоқда. 4:0, 9:0, 5:0 - изоҳ ортиқча.

 Умуман, рақибни «тепкилаш» жорий мавсумги «Аякс» учун оддий ҳолат бўлиб қолди. Агар 4та гол фарқи билан ютилган ўйинларни санасак (аслида ҳисобдаги +3 фарқи йирик натижа саналади), Тен Хаг дружинасида бундай ғалабалар сони 14та!

 Дарвоқе, «Аякс» ЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Бенфика»га қарши ўйинга қадар қаторасига 10та ғалаба қайд этди. Жамоа ушбу ажойиб серия давомида 39та гол уриб, 1тагина қўйиб юборди.

 «Аякс»нинг жорий мавсумдаги барча турнирларга дахлдор умумий голлар нисбатини тасвирласак, шунчаки, ғаройиб манзара кўзга ташланади. Қаранг, +111та голга атиги -14та...

Табиийки, голлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ: «Аякс» даҳшатли ҳужум ҳаракатига эга, шунингдек, голеадорларнинг қойилмақом олтилиги ҳам бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz