Қайднома

Қидирув

Легионерларимизда нима гаплар: Игорь Сергеев - ғалаба сабабчиси!

Легионерларимизда нима гаплар: Игорь Сергеев - ғалаба сабабчиси!

  08.03.2022 04:40
  0
  370
Легионерларимизда нима гаплар: Игорь Сергеев - ғалаба сабабчиси!

Италия. «Рома» Италия чемпионати 28-турида «Аталанта»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига 3 очкони ўз томонига оғдирди. Бироқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бу сафар ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ҳаттоки, захирадан ҳам майдонга туширмади.

Россия. «Нижний Новгород»да аламли мағлубият. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси РПЛ 20-туридан ўрин олган ЦСКАга қарши сафар ўйинини 90-дақиқада қўйиб юборилган гол туфайли бой берди. Бошланғич таркибда майдонга тушган легио­неримиз 84-дақиқада ЦСКА вакили Марио Фернандес билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида рақибнинг бурни синди ва ҳар икки футболчини алмаштиришга тўғри келди. Whoscored портали Йўлдошевнинг ўйиндаги ҳаракатига 7,3 балл қўйди. Бу «Нижний Новгород» вакилларига берилган энг юқори баҳодир. «Уфа» (Остон Ўрунов жамоаси) эса тур ўйинини кеча «Зенит» майдонида ўтказди.

Қозоғистон. Яқиндагина «Ордабаси» сафига қўшилган Одил Абдумажидов мамлакат чемпионати 1-турида «Махтаарал»га қарши кечган уй учрашувида тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Бироқ Шимкент жамоаси лига дебютантини енга олмади - 1:1. «Қайрат» чемпионатни «Актобе»га қарши ўйин билан бошлаб, 2:0 ҳисобида устун келди. Аммо жамоа бош мураббийи Қурбон Бердиев илк ўйинда Жасур Жалолиддиновнизахирада қолдирди. Мавсум старти Игорь Сергеев учун омадли келди. «Тобол» ҳужумчиси «Акжайик» билан баҳсда тўлиқ вақт ўйнаб, жамоаси ғалабасини таъминлаган ягона гол муаллифи бўлди. 

Саудия Арабистони. «Ал-Наср» мамлакат Премьер-лигаси 23-турида «Ал-Ҳилол»­ни қабул қилиб, рақибга умуман қаршилик кўрсатолмади - 0:4. Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ушбу омадсиз учрашувнинг 57-дақиқасида майдонга тушди. Бу вақтда ҳисоб 0:3 эди, «Ҳилол» кейинчалик яна битта гол урди.

БАА. Бирлашган Араб Амирликлари Про лигаси 18-туридан ўрин олган «Ал-Жазира» - «Шаржа» учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мағлубият билан якунланган ўйинда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Шабаб Ал-Аҳли» - «Ал-Ваҳда» (1:3) ўйинида мезбонлар ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев майдонга тушгани йўқ. 

Қатар. Достон Ҳамдамов Юлдузлар лигаси 21-тур ўйинида 82 дақиқа ўйнаб, гол урди. Бироқ унинг жамоаси - «Ал-Сайлия» якунда «Ал-Аҳли» билан очколарни бўлишиб олди - 2:2.

Беларусь. БАТЭ чемпионат стартидан олдин амалдаги чемпион - «Шахтёр»ни 1:0 ҳисобида енгиш асносида мамлакат суперкубогини қўлга киритди. Борисов жамоаси етакчиларидан бири Шаҳбоз Умаров ўйин қайдномасига киритилмади (олдинроқ унинг бош мураббий нафратига учрагани ва трансферга қўйилиши ҳақида хабарлар чиққанди).

Молдова. Мамлакат чемпиони - «Шериф» маҳаллий лига 7-турида «Сфинтул»га қарши ўйинни Жасур Яхшибоевсиз ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz